Фарғона вилоятида 2022 йилдан бошлаб электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дастлабки электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади.
Айни вақтда Фарғона шаҳрида «Central Asia Motors» корхонаси қурилиши жадаллик билан амалга оширилмоқда. Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган ушбу корхонада умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган «Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга татбиқ этилмоқда.
Ушбу маблағнинг 5 миллион доллари тадбиркорнинг ўз маблағлари, яна 5 миллион доллари банк кредити ҳисобидан, қолган 40 миллион доллари тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали амалга оширилмоқда. Босқичма-босқич амалга ошириладиган ва 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 10 минг дона электромобиль ишлаб чиқариши мумкин бўлади.
Эътироф этиш керакки, электромобиллардан фойдаланиш атмосферага заҳарли моддалар чиқишини кескин камайтиради. Атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашга хизмат қилади. Минтақамизда экологик муаммолар долзарблиги ошиб бораётган бир пайтда бундай лойиҳанинг амалга оширилиши барча табиатсеварлар учун қувонарли янгилик бўлди.
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил