Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ташкилотлардан хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европа Парламенти, Туркий тилли давлатларнинг Парламент Ассамблеяси, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиё Парламент Ассамблеяси, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Франция, Хитой, Чехия, Жанубий Корея, Латвия, Польша, Канада, Япония каби хорижий мамлакатлардан жами 411 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.
Аккредитациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони 968 нафарни ташкил этмоқда. Аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1439 нафар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари эса 233 нафар.
Сайловчига ёрдам берилади
— Бюллетенни мустақил ўзи тўлдира олмайдиган шахслар нима қилиши керак?
— Бюллетенни мустақил равишда тўлдира олмайдиган сайловчи ўз хоҳишига кўра бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Бундан сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари мустасно.
— Бюллетен қандай тўлдирилади?
— Ўзингиз ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси тўғрисида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ё «» ёки «х» белгисини қўйинг.
Овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги қўйилган ёки бирортасига белги қўйилмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил