Ўзбекистонда ҳосил бўлган токсик ва нотоксик чиқиндилар миқдори айтилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотида айтилишича, 2020 йил якунларига кўра республика бўйича токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳосил қиладиган ташкилотларда ҳосил бўлган жами чиқиндилар миқдори 125,6 млн. тоннани ташкил этди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Навоий вилоятида экани маълум бўлган – 48,2 фоиз. Кейинги ўринлардан Тошкент вилояти (34,6 фоиз) ва Жиззах вилояти (9,1 фоиз) жой олди.
Аксинча, токсик ва нотоксик чиқиндилар бўйича энг кам улуш Сирдарё вилоятида қайд этилди – 0,01 фоиз. Кейинги ўринлардан Қорақалпоғистон Республикаси (0,02 фоиз) ҳамда Фарғона вилояти (0,03 фоиз) жой олди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил