«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилЖорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошланиши маълум қилинди.
Юртимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда янгидан ташкил этиладиган яшил ҳудудларга масъулларнинг белгиланиши, бу ишларни амалга ошириш учун маблағлар ажратилиши, суғориш тармоқлари барпо этилиши белгилаб берилгани муҳим аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, ҳовли-жойлар, кўп қаватли уйлар, боғ-роғлар, далаларда тозалик ва ободонлаштириш, дарахт кўчатларини экиш, теварак-атрофдаги дарахтларга шакл бериш ишларини амалга ошириш халқимизнинг эзгу ишларидандир. Бу халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш учун хизмат қилади.
Яшил олам мусаффо табиатнинг асосий илдизидир. Кўкка бўй чўзиб турган салобатли дов-дарахтлар, кўкаламзор жойлар кўзни яшнатиши баробарида ҳаво мусаффолигини ҳам таъминлайди. Агар юртимиздаги мавжуд кўп йиллик дарахтлар муҳофаза қилиниб, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилса, мамлакатимизнинг экологик барқарорлиги, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш имкони юзага келади.
Кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни, айниқса, шаҳар ва автомобил йўллари четида яшил масканларни кенгайтириш зарарли моддалар миқдорини камайтиради. Борлиқнинг яшилликка бурканиши аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий омилларидан биридир.
Мамлакатимизда мазкур эзгу ишларни амалга оширилишини шу кунларда Глазго шаҳрида ўтказилаётган БМТ иқлим ўзгаришлари бўйича 26-конференциясида кўтарилаётган масалаларга амалий ечим сифатида қараш мумкин. Чунки яшил ҳудудларнинг кенгайиши иссиқхона газларини қисқартириш билан бир қаторда, иқлим ўзгаришларига таъсирнинг камайишига ҳам хизмат қилади.
Маълумки, халқимизда бир қатор намунали удумлар бўлганки, улардан ибрат олсак мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, ота-боболаримиз оилада фарзанд дунёга келганида, унга атаб ўн дона терак кўчати қадашган. Фарзанд вояга етгунига қадар терак атмосферани зарарли газлардан тозаловчи фильтр вазифасини ўтаган бўлса, кейинчалик уй қуришда фойдаланилган. Кўчат экиш савобли амаллар сирасига кириши ривоятларда ҳам таъкидлаб ўтилган. Бир ривоятда: «Агар мусулмон банда кўчат экадиган бўлса, ундан инсон, ҳайвон ёки қуш еса бу ўша бандага қиёмат кунигача садақаи жория бўлади», дейилади.
Шу ўринда биз – Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари, депутатлар бу эзгу ишлар – дарахт экиш жараёнларида фаол иштирок этишимиз, бу борада халқимизга кенг тушунтириш ишларини олиб боришимиз ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларида жамоатчилик назоратини амалга оширишимиз лозим бўлади.
Мухтасар айтганда, мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишларини амалга ошириш шаҳарларимизга, маҳаллаларимизга файз бағишловчи яшилликка бурканган янги яшил ҳудудлар барпо этилишига туртки бериши билан бирга, юртимиз иқлимини мўътадил сақлашга, пировардида табиатни асраш, аҳолимиз саломатлигини яхшилаш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Хайрилло ГАППОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон Экологик партияси
фракцияси раҳбари
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил