Етти кун      Бош саҳифа

Қашқадарёда 16 миллион туп дарахт кўчатлари қандай экилади?

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш ҳамда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни кенгайтиришга киришилди.

Айтиш жоизки, бу экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси вакилларининг айни дилидаги ташаббус, жамиятнинг оғриқли нуқтасига айланиб бораётган яшилликни сақлаб қолишда муҳим қадам бўлди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган. 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди.

Мазкур хайрли ташаббус доирасида Қашқадарё вилоятида 16 миллион тупдан зиёд турли дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, дарахт экиладиган майдонларга, аввало сув етиб бориши керак. Айни дамда ҳар бир туман, шаҳар ўз иқлими ва ер унумдорлигидан келиб чиқиб дарахт кўчатларини экиш бўйича амалий ишларни бошлаб юборишди.

Масалан, Қарши шаҳрининг иқлими ва тупроқ ҳолатидан келиб чиқиб, япон сафораси, чинор, ясин, туя, жийда, наъматак каби дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилмоқда. Маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар орасига павлония дарахти, Жайҳун кўчаси бўйлаб япон сафораси, яна бир кўчага эса чинор дарахти кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳудудларда барпо этилган «Саломатлик йўлакчалари»нинг икки четига ҳам манзаралари ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Ушбу ташаббусга биринчилардан бўлиб Косон туманида старт берилди. 10 декабрга қадар Косон туман ҳудудида 1 млн. 351 минг дона дарахт экиш режалаштирилган.

– Эндиликда бу ишларда ҳар бир раҳбардан тортиб, оддий ходимгача фаоллик кўрсатиб, бош­қаларга ўрнак бўлади. Косон тумани «Яшил макон»га айланиши учун ҳаммамиз тенг масъулмиз, – дейди Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев.

Эндиликда вилоят ҳуснига доғ бўлиб турган, Қарши шаҳри ва Чироқчи тумани оралиғидаги 17 гектардан ортиқ майдондаги чиқинди полигони ўрни яшил дарахтзорга айлантирилади. Чиқиндихона ўрнида сувсизликка чидамли жийда ва наъматак каби фойдали дарахт кўчатлари экилади. Шунингдек, шаҳар иқлим шароитига мос 3-5 йиллик чинор, қайрағоч, ясин, каштан, япон сафораси дарахт кўчатлари экилади. Бунинг учун кўчат етказиб берувчи тадбиркорлар нархлар бўйича тижорат таклифларини беришни бошлади.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

Экологик партия Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

🕔09:02, 08.09.2025 ✔20

Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

Батафсил
Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Бахтиёр ПЎЛАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси

Батафсил
Экология –  тараққиёт стратегиямизнинг устувор  йўналиши

Экология – тараққиёт стратегиямизнинг устувор йўналиши

🕔17:42, 29.08.2025 ✔39

Ойбек РАҲИМОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси раиси ўринбосари

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар