Ҳар доимгидек ишхонадан чиқиб университетимиз томон йўл олдим. Газетамизнинг кейинги сони учун бир нималарни хаёл қилиб автобус бекатига етиб келганимни ҳам сезмай қолибман. Атрофда одамлар гавжум.
Об-ҳавонинг авзойи бузуқ бўлганлиги сабаб кўпчилик автобусни бекат ичкарисида кутиб ўтиришибди. Бирдан телефоним жиринглаб қолди. Қарасам курсдошим. «Мени озгина кутиб тур, ўқишга бирга ўтамиз, бироз ишхонада ушланиб қолдим» дея гўшакни қўйди.
Бекатнинг четроғига ўтиб, кеча бошлаб қўйган китобимни ўқий бошладим. Китобнинг қизиқ жойига келган эдим, ўрта ёшлардаги бир аёл ёнимдаги бўш жойга келиб ўтирди. Беихтиёр у аёлга назар ташладим. Оддийгина кийинган, оёқларида резинали калиш, эгнида чамаси 90-йилларда роса урф бўлган узун плаш. Негадир аёл ўриндиққа ўтириши билан ёнидаги одамлар бирдан ўринларидан туриб нарироққа ўтишди. Бу ҳолни кўриб ҳайрон қолдим. Аёл ҳам негадир худди бир айб иш қилиб қўйгандай ҳадиксираганча четроққа тиқиларди. Бекатда турган бир-икки кишининг «Қара, масхарабозга ўхшайдими? Кийиб олган кийимини-чи...» деган гаплари қулоғимга чалинди. Беихтиёр эътиборимни уларнинг суҳбатига қаратдим. Улар аёлнинг устидан кулар, оёғига кийиб олган резина калишини гапириб, «Чўпонларга ўхшайди, кўчага ҳам шундай кийиниб чиқадими, одам деган ўзига озроқ эътибор қаратса бўлмайдими?» дея қўлларини бигиз қилиб ўзларининг мавзуларига айлантириб олишди.
Уларнинг ёнида турган отахон ҳам гапларини эшитиб турган экан, «Сенлар уч-тўрт сўм пул топиб оддийроқ одамларни назар-писанд қилмай қолдиларингми, – дея танбеҳ бера кетди. – Қаердан биласанлар, балки бу аёлнинг сенлардек кийинишига маблағи етмас, етса ҳам фарзандларидан, оиласидан ортмас. Унинг устидан куляпсанлар, лекин у қилган ишни сенлар шу ёшларинггача қилмагансанлар. Мен бу аёлга бир девор қўшни тураман. Ўзи қайсидир ташкилотда фаррош бўлиб ишлайди. Эри бўлса бахтсиз ҳодиса сабаб автоҳалокатда икки оёғидан ажраган, оилани битта ўзи боқади. Шунинг бараварида ўзи ёрдамга муҳтож бўлишига қарамасдан маҳалладаги кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам беради. Инсоннинг ташқи кўринишига қараб баҳо бериб бўлмайди», дея автобусга чиқиб кетди. Улар қилган ишларидан пушаймон бўлиб ерга қараб қолишди.
Бироздан сўнг ҳалиги аёлнинг ёнига бир бола югуриб келиб қўлига нимадир тутқазди-да «тўхта, автобусимиз келиб қолади», дейишига қарамасдан яна югуриб кўздан ғойиб бўлди. Ҳали ҳам аёлнинг ёнига биров келиб ўтирмас, «ўзи шу ердан 93 автобус юрадими» дея савол билан одамларга юзланса, улар жавоб бергиси келмасдан юзларини ўгиришарди.
Бу ҳолни кўриб аёлнинг ёнига бордим-да сўраган автобусининг кетганига анча бўлганлигини ва кийингисини келадиган вақти бўлиб қолганини айтдим. Бекатга автобус келиб тўхтади, қарасам 93 экан. Унга кутаётган автобуси келганлигини айтган эдим, ўғлини кутишини айтди. Автобус кетиши билан аёлнинг ўғли келиб қолди. Ўғлига қараб автобус кетиб қолганлигини айтди ва мени кўрсатди шу бола айтди деб. Ўғли ҳам аёлнинг ўзидек юмшоқ табиат, оддий, лекин кўзларидан меҳр ёғилиб турарди.
Ва ниҳоят курсдошим ҳам келиб қолди. Ўқишга автобусда эмас пиёда боришни маъқул кўрдик ва университет томон йўл олдик. Йўл-йўлакай курсдошимга бекатда бўлган воқеани айтиб бердим. «Ҳозир одамлар пули борлар билан гаплашади, кийимига қараб муомила қилади. Бундай ҳолатларга мен ҳам кўп гувоҳ бўляпман», деди у ҳам хўрсинганича.
Наҳотки инсоннинг ташқи кўринишига қараб муомала қилинса?! Ахир муҳими ташқи кўриниш эмас, инсоннинг қалб гўзаллиги эмасми?!.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔183
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔213
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил
Китоб – озодлик сари йўл
🕔15:24, 14.03.2025
✔325
Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.
Батафсил