Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китобхонлар учун замонавий қулайлик

Қарийб ўн йилдан буён ўтказиб келинаётган ўзига хос китобхонлик байрами бу йил ҳам ёшлар учун қизиқарли ва ҳар томонлама фойдали бўлди. «Infolib uzbekistan-2021» Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги мамлакатимизда китобхонлик эзгу анъанаси изчил давом этаётганини намоён этмоқда.

Китобхонлар учун замонавий қулайлик

 Бу йилги ҳафталик ҳам юртимизнинг барча вилоятларида ўз ишини бошлади. Мазкур ҳафталикда соҳа мутахассислари, олимлар, таниқли адиблар, адабиётшунослар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Маънавий-маърифий тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ўтказилиб, нашриётлар иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркалари ташкил этилмоқда. Ҳафталик доирасида илк маротаба «Ўзбекистон ёш кутубхоначилари: биз биргаликда ҳаракат қиламиз!» шиори остида Ёш кутубхоначилар форуми ўтказилиши кўзда тутилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

– Мен учун кутубхона танадан тортиб то фикр, тафаккургача поклаб бориладиган даргоҳ, дейди навоийшунос олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлари академияси академиги Абдулла Аъзам. – Шундай даврлар бўлганки, кутубхоналар боши узра қора булутлар айланди, туман кутубхоналари эшикларига қулф осилди, ёпилди. Қанча-қанча китоблар йўқолиб кетди. Кутубхонада маош кам, китоб чанглари организмга зарарли бўлган, меҳнат шароити оғир даврларда ҳам бу фидойи касб эгалари ишини ташлаб кетмаган. Мана бугун кутубхона қардятлари тикланмоқда. Кутубхона ва китобхонликка шундай таъриф берардим: кимки кутубхонага келиб бирор китобни ўқиган бўлса у зиёли, агар умрида бирор марта ақалли битта китобни ўқимаган бўлса, у жоҳилдир.

Хозирги кунда ахборот-кутубхона марказларида замонавий технологиялар татбиқ қилинмоқда. Бу нав­батни камайтириш, кутубхоначи ишини енгиллаштиришга хизмат қилади.

– Кутубхонадан жой олган китобларга махсус чиплар ўрнатилади, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университетининг кутубхоначи иши йўналиши талабаси, электрон технологияларни татбиқ этувчи компания ходими Шерзод Муҳаммаджонов. – Чип икки вазифани бажаради: қанақа китоблигини кўрсатиб беради (идентификация қилади), китобнинг хавфсизлиги таъминланади. Яъни рухсатсиз, рўйхатдан ўтказмасдан олиб чиқиб кетилаётган китоб «хавфсизлик дарвозаси»да сигнал беради.

Шунингдек, мустақил хизмат кўрсатиш станцияси деб юритиладиган қурилма ҳам бор. У марказий кутубхоналарда, олий таълим муассасалари кутубхоналарида кутубхоначи китобхонларга хизмат кўрсатишга улгурмайдиган вақтда қўл келади. Шундай вақтда китобхон гувоҳномаси ёрдамида қурулманинг шахсий кабинетига киради ва унда китобни олиш ёки қайтариш тугмасини босади. Агар китобни олаётган бўлса олиш тугмасини босиб, китобларни керакли нуқтага қўяди ва уларнинг номи экранда акс этади. Сўнгра тасдиқлаш ва чек чиқариш тугмасини босади ва рўйхатдан ўтган китобни ўзи билан бемалол олиб кетса бўлади. Қурилма ёрдамида қандай китоблар олгани ҳақида маълумотни текшириш, китобни қайтариш санасини узайтириш, бир вақтнинг ўзида бир нечта китобни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Бугун Ўзбекистон миллий кутубхонаси ўқув залларидаги деярли барча китоблар ана шундай тизим асосида ишламоқда. Мазкур қурилма босқичма-босқич тарзда барча кутубхоналарга татбиқ қилинади. Хориждан келтириладиган бундай қурилмалар, келаси йилдан ўзимизда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

 Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔183

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔213

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔325

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 183    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 213    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 325    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 308    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 406    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар