Даромад манбаи      Бош саҳифа

Томчилатиб суғориш қаерда пайдо бўлган?

Замонавий томчилатиб суғориш усули 1960 йилда Германияда пайдо бўлиб, у ерда ер ости суғориш учун лойли қувурлардан фойдаланилган. 1913 йилда Колорадо университети (АҚШ)да сув сатҳини кўтармасдан илдиз зонасига сув етказиб беришга муваффақ бўлишган.

Томчилатиб  суғориш қаерда пайдо  бўлган?

Ўтган асрнинг 20 — йилларида Германияда тешилган қувур синовдан ўтказилди ва 1930 йилларда Мичиган университети (АҚШ) ғовакли мато шланглари билан тажрибалар ўтказди.

Замонавий томчилатиб суғориш тизими ғояси аксарият ҳудуди чўллардан иборат бўлган Исроилда пайдо бўлган. Ўтган асрнинг ўрталарида Исроил гидротехника муҳандиси Симҳа Бласс йўл бўйида жуда сийрак ландшафт фонида ўзининг катталиги ва зич тожи билан ажралиб турадиган дарахтни пайқади. Бунга сабаб дарахтнинг илдиз тизимини доимий равишда ва бир текис озиқлантираётган қувурдаги ёриқ эди. Принципиал жиҳатдан янги суғориш тизимини яратиш ғояси Блассни буткул эгаллади. У турли материаллар билан синовларни бошлади, бир хил сув етказиб бериш учун оптимал сув босимини қидирди, оқимни секинлаштириш ва барқарор паса­йишни яратиш учун ишқаланиш услубидан фойдаланди.

1959 йилдаёқ Симҳа Бласс биринчи томчилатиб сув юборадиган қурилмани патентлади. У ўз ихтиросини синаб кўриш ва ривожлантириш учун шерикларни қидириб топди. 1965 йилда Исроилнинг Ҳатзерим деб номланган кибуци (қишлоқ хўжалиги коммунаси) билан шартнома тузади. Технологияни амалий жиҳатдан яхшилаш устида ҳамкорлик бошлади. 1966 йилда дунёдаги биринчи томчилатиб суғориш тизими ишга туширилди. Таъкидлаш жоизки, Хацерим кибуци 1946 йилда Негев чўлида ташкил топган ва 1950 йилларнинг бошларида шўрланганлиги сабабли кибутс ерлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз деб топилган эди. Томчилатиб суғориш тизими жорий этилганидан сўнг, кибутсларда ҳосил 50 фоизга ошди, сув 40 фоизга тежалди. Бугунги кунда ушбу ҳудуд «Исроилнинг сабзавот базаси» деб номланади. Айнан шу ердан мамлакат, ишлаб чиқарилган сабзавотларнинг умумий ҳажмининг ярмидан кўпини Европага экспорт қилади.

Қишлоқ хўжалиги коммуналлари Исроилда кибуци (қишлоқ хўжалиги коммунаси) деб аталади. Кибуцда юқори технологияли қишлоқ хўжалиги фаол ривожланмоқда, у ер ва сув ресурсларидан самарали ва экологияга зарар етказмасдан фойдаланишга имкон яратади. Бу ўзининг сезиларли натижасини бермоқда. Мисол учун, бутун Европа бўйлаб дўконларда Исроил кибутслари етиштирган сувли авокадони учратиш мумкин, гарчанд ушбу экин ҳосили учун Исроилда фақат 6 минг гектар ер ажратилган.

 

«Сув йўли» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔249

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔510

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 249    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 510    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 495    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 560    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар