Амстердамда ёғочдан уй қуриш мажбурий қилиб қўйилди. Бундан мақсад, ишлаб чиқариш чоғида кўп миқдорда углерод гази ажралиб чиқадиган пўлат ва бетон каби зарарли материаллардан фойдаланишни камайтиришдир.
2025 йилдан бошлаб Нидерландия пойтахтида барча янги уйлар қурилишида ёғочдан фойдаланилади, деб ёзади Dezeen нашри.
Қайд этилишича, Амстердам ҳокимияти Green Deal Timber Construction келишувини имзолаган. Унга кўра, қурувчилар уй қуриш жараёнида камида 20 фоиз ёғоч ёки бошқа экологик соф материаллардан фойдаланиши шарт бўлади.
Бундан мақсад, ишлаб чиқариш чоғида кўп миқдорда углерод гази ажралиб чиқадиган пўлат ва бетон каби зарарли материаллардан фойдаланишни камайтиришдир.
Амстердам институти таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу чора шаҳарда зарарли чиқиндилар ажралиб чиқишини йилига 220 тоннага камайтиради.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔29
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил