Ўн йил олдин Германиялик 9 ёшли Феликс Финкбайнер ўз олдига бир миллион дарахт экишни мақсад қилиб қўяди.
Кўп ўтмай бу эзгу ниятни амалга оширишга унинг тенгдошлари ҳам талабгор бўлиб чиқишди. Улар ташкил қилган тўгарак аъзоларининг сафи тезлик билан кенгайиб борди ва кўп ўтмай Plant for the Planet лойиҳасига асос солинди.
Бир неча йил давомида болакай улкан муваффақиятларга эришди: Феликс БМТда нутқ сўзлади ва тўгарак аъзолари ёрдами билан 14 миллиондан ошиқ дарахт экилиб, парвариш қилинди.
Бугун Plant for the Planet лойиҳасининг дунё бўйлаб 100 мингдан ошиқ аъзолари фаолият олиб бормоқда. Улар Ер сайёрасидаги ҳар бир киши бошига 150 тадан дарахт экишни мақсад қилишган.
PS: Бизнинг ҳали ўрнак оладиган жиҳатларимиз кўпга ўхшайди. Айниқса, «дарахткесар» раҳбарларга бу хабарни албатта ўқитиш керак.
Саида тайёрлади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил