Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси барча ҳудудларда кенг қулоч ёзмоқда. Шу кунларда қай бир ҳудудда бўлмайлик, дарахт экиш ишлари авж паллага кирганлигига гувоҳ бўламиз. Каттаю-кичик бу жараёнда фаол иштирок этиб, хайрли ишларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Бу албатта, барчамизни қувонтиради.
Чунки юртимиз ободлиги ва яшиллиги учун барчамиз бирдек масъуллигимизни ҳис қилаётганимиз энг катта ютуғимиздир.
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 195-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган дарахт экиш жараёнларида юрт ва ватан тақдирига бефарқ бўлмаган, боғ яратишдек эзгу ишларга ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқидаги инсонлар фаол қатнашишди.
Дарахт экиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ва фаоллари, Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология бошқармаси вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди.
– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси айниқса, куни кеча юртимизда содир бўлган чанг-қум бўронларидан кейин янада долзарб аҳамият касб этди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Хайрилло Гаппоров. – Бундай ҳолатлар биз учун экологик мувозанат қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйди. Қуриган Орол тубида ўрмонзорлар барпо қилиниши ҳам ўз вақтида амалга оширилаётгани глобал аҳамиятга эга.
Экилаётган миллионлаб дарахтлар экологик вазиятни барақарорлаштиришда улкан аҳамиятга эга. Вақти келиб бу лойиҳа содир бўлиши мумкин бўлган жиддий экологик хавф-хатарларнинг олдини олади, табиатдаги турлар кўпайишига кенг шароит яратади. Энг муҳими, дарахтларни экишдан бошлаб суғориш ва парваришлашгача бўлган жараён тизимли равишда ташкил этилмоқда, ҳар бир кўчат учун масъул белгиланмоқда. Бу эса экилаётган кўчатлар қаровсиз қолиб кетишининг олдини олади.
Таълим даргоҳи ҳовлисига чинор, каталпа, қайрағоч, лола дарахти, павловния каби юз тупдан зиёд дарахт кўчатлари яхши ниятлар билан экилди.
Айнан, мактабда ташкил этилган бундай яшил акция ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, яшилликни асраш ва атроф муҳит муҳофазасини таъминлашда ўта муҳим ҳисобланади. Иштирокчилар эса 100 йилдан кейин ҳам бу ерда мустаҳкам илдиз отган азим дарахтларни кўришга келишларини ният қилиб дуога қўл очишди.
Бугун ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида экилаётган дарахтлар кўкка бўй чўзиб, юртимиз ободлиги ва ҳавомиз мусаффолигига хизмат қилишига ишончимиз комил.
Саида Ибодинова
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил