Иқлим исишига қарши Глазгода ўтган халқаро саммит COP26 президенти (Буюк Британиянинг собиқ бизнес ва энергия вазири) Алок Шарманинг кўз ёши билан якунланди. Аммо, бу қувонч кўз ёшлари эмас эди – у режадаги келишувга эришилмагани учун ҳаммадан ўтиниб кечирим сўради.
Халқаро саммитдан кўзланган мақсад барча давлатларни қазиб олинувчи ёқилғилардан воз кечишга кўндириш эди, аммо энг охирги дақиқаларда ҳамманинг уйқуси келиб меҳмонхонага қайтгилари келиб турганида, Ҳиндистон ва Хитой кўмирдан «босқичма-босқич воз кечиш» сўзларини ҳатто грамматик мантиғи бўлмаган «босқичма-босқич камайтириш» иборасига ўзгартиришди. Дунёнинг салкам 3 миллиард аҳолиси яшайдиган Ҳиндистон ва Хитойнинг бу хархашасидан ер юзидан йўқолиб кетиш хавфи остида турган давлатчалар жуда норози бўлишди.
Хуллас, сайёрамиз исишда давом этади – жазирама иссиқ, қурғоқчилик, сел, чанг бўронларига тайёр бўлаверамиз. Тақдир ҳазилини қарангки, Ҳиндистон «ёқилғидан воз кечсак, биз ривожланмай қоламиз» дея чиқиш қилган вақти Деҳли ҳокимияти пойтахт ҳавоси 10 баравар ифлосланиб кетгани сабаб душанбадан мактабларни ёпди ва бюджет ташкилотларини уйдан ишлашга ўтказди. Деҳлида бир марта нафас олиш 20 та сигарет чекишга тенг деб баҳоланди.
Ҳамма кўмирдан воз кечмаётган Хитой ва Ҳиндистонни қоралаяпти, лекин кўзёш тўккан Алок Шарманинг ватани – Британия ва кўплаб бошқа йирик давлатлар, ҳатто АҚШ ҳам нефть ва газ саноатини субсидиялашда давом этяпти. Уларнинг ўзлари ҳам бу борада яхши ўрнак бўлолмаяпти. Оч-яланғоч Ғарбни латта-путта ва техника билан тўйинтириш учун Хитой заводларига энергия керак ва кўмир ишлатилаверади. Хитойни бунинг учун койиш худди сизни ўз машинасида уйингизга бепул элтиб қўйган ҳайдовчини у ишлатган бензин учун койишдек гап.
Ғарбнинг ўзида ҳам нефть ва газ лоббиси ўта қудратли, улар Глазгодаги саммитга ҳатто иштирокчи давлатлардан ҳам кўпроқ (400 дан ошиқ) делегат юборишган эди.
Ибрат САФО
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔29
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил