Дарахт экиладиган чуқурчани олдиндан ковламанг, имкони борича бу чуқурчалар дарахт экилаётган вақтда ковланиши мақсадга мувофиқ.
Дарахт экиш тадбири кун қуруқ бўлган кунга режалаштирилгани маъқул. Агар тупроқ музлаган ёки ортиқча нам бўлса кўчат экманг.
Янги экилган дарахтлар бутун ҳаёти давомида ёки ўзини тутиб олгунча қозиққа боғланиши шарт. Қозиқлар одатда ёғоч, метал ёки бетондан тайёрланади, лекин шошаётган бўлсангиз вақтинчалик қозиқ сифатида бамбукдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Дарахт экиладиган чуқурчага гўнг, компост ёки ўғит солиб дарахт экманг (бундай тадбир истисно сифатида фақатгина жуда заиф тупроқлардагина амалга оширилиши мумкин).
Экилган дарахтни дарҳол бир челак сув билан суғоринг ёки кўп миқдорда дарахт экилган бўлса боғни яхшилаб суғоринг.
Имкон борича янги экилган дарахтлар асоси атрофига мулча тўшанг.
Агар дарахт экилган ҳудудда қуён, уй ҳайвонлари ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар бўлса дарахтларни ҳимояланг – акс ҳолда ҳайвонлар янги ниҳолларни нобуд қилади.
Экиш учун мўлжалланган дарахт кўчатларини бино ичида сақламанг. Агар об-ҳаво жуда совуқ бўлса иситилмайдиган гараж ёки омборда сақлаган маъқул.
Манба: mevazor.uz
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил