Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилЯқиндагина мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг-қум бўронларига ҳар замонда кузатиладиган шунчаки табиат ҳодисаси сифатида қараб бўлмайди. Унинг сабаблари кўп. Айниқса, йирик мегаполис ҳисобланган Тошкент каби шаҳарларга салбий таъсирини анча-мунча таҳлиллардан ўтказиш зарур.
Бу табиат ҳодисасининг кузатилганига биринчи сабаб – шаҳарда вентиляция йўқ. Илгари шаҳарда ҳаво оқимларининг ҳаракатланиши, ҳавода тўпланган ифлос моддаларнинг ташқарига чиқиб кетиши, чанг кўтарилишининг олдини олиш чоралари кўзда тутилиб, шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилган эди. Ҳаёт омилларини ҳисобга олмаган ҳолда пала-партиш ва чексизликка қараб интилаётган қурилиш объектларининг режасиз тарзда кенгайиши вақти келиб оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантириб қўйди бу кутилмаган табиат ҳодисаси. Муаммо биргина шаҳарсозликнинг пала-партиш ташкил этилаётганида эмас. Транспорт воситаларидан чиқаётган ифлос моддалар, дарахтлар кесилиши, сув ҳавзаларининг йўқ қилинаётгани ҳам ҳудуднинг микроиқлимига ва келаётган хавфнинг кучайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Чанг-бўронлари мамлакатимизнинг чўл ва чала чўл ҳудудларида тез-тез кўтарилиб туради. Буни инкор этиб бўлмайди.
Тупроқ қатлами ўсимлик билан зич қопланмаганми, демак, шамолда қум, чанг зарралари ҳавога кўтарилиши ва чанг бўрон ҳодисасини вужудга келтириши табиий.
Аммо, олдинлари янги ерлар ўзлаштирилганда, яратилган пахтазор ва ўзлаштирилган ерлар атрофига қалин тутзор, шамол кучини пасайтирувчи, шамолга чидамли дарахтлар экилиб, иҳоталанган. Шу ўринда «Бухоро белбоғи» номи билан машҳур атамани эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Бу каби ишлар ўша пайтда илмий асосланган ҳолда амалга оширилар эди.
Ҳозир эса янги ўзлаштирилган ерлар атрофи дарахтлар билан деярли иҳоталанмайди. Кўпчилик фермерлар агроном эмас, улар табиатдан кўра, ерларга қизиқади, ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. «Яшил камар»лар ташкил этиш улар учун шунчаки ортиқча харажат, қолаверса дарахт соясидаги ернинг бўш ётиши холос. Бундан атроф муҳитга қанча зарар келаётганини хаёлига хам келтиришмайди.
Ўтган асрнинг 50-йиллари қозоқ ерлари мустаҳкам ўсимлик қопламига эга ландшафтли замин эди. Уларда ҳам ерларни ўзлаштириш бошланиб кетди ва Чордара сув омбори қурилиши ортидан, минг-минглаб гектар ерлар ҳайдалди. Охирги йиллар Қозоғистон жанубида иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида ҳароратнинг исиши ва қурғоқчилик омили тупроқ дегредациясини кучайтириб юборди. Эндиликда, ҳаттоки, куз-қиш ойларида кутилажак шамоллардан Тошкент вилояти атроф ҳудудларида чанг бўронлар кўтарилиши хавфи пайдо бўлиб қолди.
Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида ҳар бир ҳудудда кўчат экиш тадбирлари ўз вақтида йўлга қўйилди. Бу орқали шамолда ердаги зарралар кўтарилишининг олдини олиш ва чанг бўронлари хавфини камайтиришга эришилади. Ҳозирги вазият ва мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, дарахтзорлар ташкил этиш шу муаммони ечишдаги оптимал вариантдир. Аммо, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик хавф солиши инобатга олинса, келгусида уларни суғориш масаласи ҳам маҳаллий ҳокимликлар олдидаги асосий муаммо бўлиши мумкин.
Қолаверса, сув захиралари камаяётганлигини ҳисобга олиб, суғоришнинг бошқа йўлларини излаган ва уни амалда қўллаган маъқул. Масалан, республиканинг йил давомида 180-300 мм. оралиқда ёғин ёғадиган адир, тоғ олди ва айрим текислик минтақаларида мулча, бепоён чўл ва чала чўл минтақаларида экилган кўчатларга эса гидрогел ўғитини қўллаш усули ўз самарасини бериши мумкин. Мулча усули ёрдамида боғ яратишда суғориш талаб этилмайди. Тупроқ намини плёнка ёрдамида ушлаб қолиш эвазига яшилликни барпо этиш мумкин. Гидрогел ўғитлари эса қиш-баҳор ойларида ёққан ёғин ҳисобига, чўл ва чала чўлларда тупроқ намини узоқроқ ушлаб туриш хусусиятига эга. Бу суғориш усуллари бўйича илмий йўналишда олимларимиз узоқ йиллик илмий ва амалий тадқиқот ишларини олиб борган.
Албатта, жойларда экилаётган кўчатлар турини ҳам жойнинг географик шароитидан келиб чиқиб танлаш керак. Игнабаргли дарахтлар экишни камайтирган маъқул. Чўл ва чала чўл ҳудудларида маҳаллий саксовул, юлғун каби бута ва ярим бута ўсимликлари экилиши мақсадга мувофиқ. Иқлимнинг келгусида исиши инобатга олиниб, кенг баргли дарахтларга урғу бериш, кенг баргли дарахтларни танлашда аллергияни келтириб чиқармайдиган турлар танлаб олиниши лозим.
Наталья ШУЛЕПИНА,
Экофаол
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил