Табиат      Бош саҳифа

Самарқанд адирлари мевазорларга айланмоқда

Самарқанд – 14 та туман, 11 та шаҳар ва 88 та шаҳарчани ўзида мужассам этган катта ҳудуд. Вилоят табиий географик ўрнига кўра уч томондан Нурота, Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари билан ўралган. Бу эса шимолдан эсадиган совуқ ҳаво оқимини бирмунча тўсади.

Самарқанд адирлари  мевазорларга айланмоқда

Ана шундай ўзига хос ва мос иқлим шароитига эга Самарқандни кўкаламзорлаштириш, яшилликка буркаб, сўлим боғларини кўпайтириш мақсадида «долзарб қирқ кунлик»да дарахт экиш акциялари қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг 29 ноябрига қадар Самарқанд вилояти ҳудудига жами 4 миллион 180 минг 941 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, куз мавсуми учун кўзланган режанинг 68 фоизи бажарилди.

Нарпай тумани Бўстон маҳалласида «Инсон қадри учун» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Қувонарлиси, тадбир аввалида «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида маҳалла ҳудудига 15 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мазкур жараён оммавий ҳашар йўли билан ташкил қилинди ва унда тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар ходимлари, кўнгиллилардан иборат 3500 нафар фуқаро иштирок этди.

Пастдарғом туманида ҳам «долзарб қирқ кунлик» акцияси қизғин тус олмоқда. Ҳудудга манзарали, кўп йиллик дарахтлар экилиб, ҳар бир жой обод қилинмоқда. Оқдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласида эса «Ёшлар боғи» ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан 3 гектар майдонга бир ярим минг туп мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди. Жараёнда фаол ёшлар иштирок этиб, ўзларининг табиатга бўлган меҳрини кўчат экиш орқали намойиш қилишди.

Ургут туманида эса қаровсиз ётган ерлар ўрганилиб, яшил боғларга айлантирилмоқда. Хусусан, «Облоназар бобо» фермер хўжалиги ерларига бир ярим минг туп тут, «Келажак олтин ҳосил» фермер хўжалиги майдонига 400 туп тут, 250 туп олча ва 200 туп унаби экилди. «Мадина-Малика узумзор» фермер хўжалиги ер майдонига бўлса 4600 туп узум кўчатлари экилди. Қувонарлиси, туманнинг тоғли ер майдонларидаги бўш жойлардан 50 гектари интенсив узум боғига айлантирилмоқда. Бунинг учун жами 75 минг туп узум кўчатлари ўтқазилиши кўзланган. Туманда ҳозиргача жами 1,5 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар ерга қадалди. «Мўминобод» агрофирмаси ҳудудидаги 6 гектар ер майдонига тўққиз минг туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.

Мазкур дарахтларни мунтазам равишда суғориб бориш мақсадида 220 метр чуқурликдан қудуқ қазилиб, сув чиқарилди. Шунингдек, ушбу ер майдонида яна 5 гектар ер тайёрланиб, 1 гектарига олча экилиши кутилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар