Иқлим      Бош саҳифа

Бир тутнинг минг қиймати  «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати билан бунёд этилаётган янги тутзорлар аҳамияти

Экологик муаммоларнинг ечими ўлароқ мамлакатимиз бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасининг қамрови тобора кенгаймоқда. Декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур лойиҳанинг «долзарб қирқ кунлик» босқичи якунланади.

Бир тутнинг минг қиймати   «Яшил макон» умуммиллий  ҳаракати билан бунёд этилаётган  янги тутзорлар аҳамияти

Шу давр мобайнида юртимизнинг барча ҳудудларида жумладан, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 млн. тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 млн. тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 млн. тупдан зиёд кўчат экилиши режалаштирилган ва бугунги кунга қадар ушбу дарахт ниҳолларининг асосий қисми ерга қадалди.

Шу ўринда экилаётган дарахт турлари орасида тут дарахти кўчатлари сони ҳам салмоқли экани алоҳида аҳамиятга эга. Хўш, тут дарахти экилиши биз учун қандай фойда келтиради, унинг парваришида асосий эътибор нимага қаратилиши керак?

Жорий йил октябрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб 53,5 минг гектар тутзорлар барпо этилиб, баҳорги мавсумда 62,5 миллион туп тут кўчати ва 53 миллион тупдан ортиқ якка қатор тут ниҳоллари экилган ва тутзорлар барпо қилиш давом этмоқда. Жумладан, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳам юртимизнинг айрим ҳудудларида янги-янги тутзорлар барпо қилиняпти. Масалан, Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида «Зомин асл ипак толаси» кластери томонидан 1350 гектар майдонда тутзор барпо қилинмоқда. Бухоро вилояти Коракўл туманида фойдаланилмаётган 4 гектар ерда 20 минг дона кўчат экилиб, мазкур тут плантациялари туман пиллачилик кластер корхонаси ҳисобига ўтказилди. Шунингдек, йўл ёқаларига, ариқ ва зовурлар четидаги бўш турган майдонларга, камсув жойларга ҳам тут экилмоқда.

Тут кўчатини экиб, парвариш қилган инсон фойда кўрса кўрадики, асло зарар қилмайди. Ёзнинг жазирама кунларида тут сояси атрофга салқинлик бағишлаб, иқлим мўътадиллигини таъминлайди. Катта, япалоқ барглари пилла етиштиришда асосий озуқа ҳисобланади. Унинг қайнатмасидан тайёрланган ранг ип ва матоларга табиий тус беришда, кулолчиликда эса ҳар хил сопол буюмларни жилолашда фойдаланилади. Танаси мебелсозлик, турли чолғу асбоблари, ёзув қоғозлари ҳамда бошқа керакли ашёлар тайёрлашда қўлланилади.

Бу дарахт тез ўсувчан, қурғоқчиликка ва совуққа ўта чидамлидир.

Тут ноёб хусусиятларга эга дарахт. Уни экиб, кўпайтириш унчалик кўп меҳнат талаб этмайди. Шундай экан, айни дарахт экиш мавсумида тутни ҳам назардан қочирмаслик жуда муҳим. Аммо ҳар бир дарахт каби тут ҳам ўзига хос агротехник ишловларни талаб қилади.

Тут плантацияларининг қатор оралари экинлардан бўшагандан сўнг, 25-35 см. чуқурликда ҳайдалиши керак. Шўрланган тутзор ораларини ҳайдашдан сўнг шўри ювилиши шарт, акс ҳолда тутлар ўсиб-ривожланиши сусаяди ва бу барг ҳосилига салбий таъсир қилади. Бундай ердаги тутзорларга кузда яхоб суви бериш, биринчидан ернинг шўрини кетказса, иккинчидан, қишлаш учун тупроқда қолган ҳар хил зараркунандаларга қирон келтиради. Шу билан бир қаторда, тут дарахтлари ўсиб-ривожланиши учун керакли намлик ва озуқа билан етарли даражада таъминланади, натижада тут дарахтлари новдаларидаги куртаклар бир текис ривожланиб, мўл ва сифатли барг тўплайди.

Мутахассислар якка қатор тут дарахтларини йўл, ариқ ва зовур ёқаларига ҳамда далаларнинг четларига экишни тавсия қилишмоқда. Бу хилдаги тутлар ипак қурти озуқа фондининг 75 фоизини ташкил қилади. Бундай усулда экилган тут дарахтларининг барг ҳосили мўл ва тўйимли бўлади. Пахта майдонларининг атрофларида, сув оқиб турадиган доимий ариқ ва каналлар бўйига экилганлиги учун сувга муҳтожлик сезмайди. Бироқ бу усулда дарахтларни экиш ва парвариш қилиш асосан қўл меҳнати орқали бажарилади, механизмдан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди. Шунга қарамай қаторлаб экиладиган тутлар ҳозирги кунда ҳам, келажакда ҳам, пиллачиликнинг озуқа фондини мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди. «Яшил макон» лойи­ҳаси доирасида йўл бўйларига тут дарахтлари экилаётгани ҳам айни муддаодир.

Қаторлаб экилган тутларнинг афзалликлари шундаки, уларни ўстириш учун алоҳида майдон талаб қилинмайди. Бу усулда экилган тут дарахтлари майдон ичидаги қишлоқ хўжалик экинларини совуқ уришдан, гармселдан сақлайди, пахта ва бошқа экинлар учун иқлимни яхшилашга имкон яратади. Тутнинг бақувват илдизи ариқ ва зовур ёнбағрини емирилишдан асрайди. Бошқа турдаги иҳота дарахтлари сингари ўз танасидан ер ости сувларини буғлантириб, сизот сувлар сатҳини пасайтириш орқали ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Бинобарин, шўрланиш ва ботқоқланишга қарши тут дарахтларининг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг шўрланиш ва ботқоқланишга мойил ҳудудларида асосан тут кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Махсус тутзорлар эса ажратилган майдонларда ташкил этилиши керак. Булар ўз навбатида, баланд танали ва бута шаклидаги тутзорларга бўлинади. Бундай тутзорларда тутларни экишдан тортиб, парвариш қилиш, баргини тайёрлаш, ташиш ва бошқа ишлар механизация йўли билан амалга оширилиши туфайли, қўл меҳнатидан кам фойдаланилади, шу билан бирга харажат ҳам кам бўлади. Баланд танали тутзорларда экилган кўчатларнинг кўклаши, тез ҳосилга кириши ва кўп йиллар мобайнида мўл барг ҳосили олиниши учун ерни танлаш ва уни экишга тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Баланд танали тутлардан плантация ташкил қилишда кўчат экиладиган жой ботқоқланмаган, шўрланмаган, ер ости сувлари сатҳи бир метрдан пастда бўлиши, шағалли кам сув билан етарли таъминланган ерлар тутзорлар учун ниҳоятда қулай жой ҳисобланади.

Мамлакатимизда пилла хомашё­си ва ипак маҳсулотларининг сифатини хориж маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган даражасига кўтаришимиз учун энг аввало мавжуд тутзорларимизни сақлаб қолиш ва кўпайтириш ҳамда парвариш агротехнологияларига қатъий риоя қилиш лозим. Айтиш жоизки, айни пайтда ҳар бир тут ниҳолини экишда ана шундай агротехник қонун-қоидаларга қатъий амал қилинмоқда.

Мамлакатимизда тут дарахтларини кесиб олиш қонун билан тақиқланганини айтиб ўтиш лозим.

Тутлар ўзбошимчалик билан кесилиши ҳудуд экологиясига жиддий зарар келтириш билан бирга, пилла етиштириш ҳажмининг кескин камайиб кетишига олиб келади.

Ота-боболаримиз тут дарахтини бежиз қадрламаган. Айрим ҳудудларимизда асрлар давомида яшаб келаётган қадимий тутлар ҳам бунинг яққол далилидир. Бугун эса тут дарахтларини асраб қолиш, кесилишининг олдини олиш билан бирга, йўл ва дала четлари, ариқ бўйлари, шўрланган, ҳосилдорлиги паст майдонлар атрофига, шунингдек, аҳоли томорқа ерларига камида 2-3 тупдан шотут ва балхи тут кўчатлари экиш билан қадимий анъананинг давом этишига ҳисса қўшган бўламиз.

Нарзулло

ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Қулай  атроф-муҳит  яратишга интилиш –  «Инсон қадри учун»  тамойилининг яққол ифодаси

Қулай атроф-муҳит яратишга интилиш – «Инсон қадри учун» тамойилининг яққол ифодаси

🕔16:38, 11.12.2025 ✔22

Бугун ҳар битта мамлакат ривожланишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида ўрин тутади.

Батафсил
Африкада  60 минг  пингвин  очликдан  қирилиб кетди

Африкада 60 минг пингвин очликдан қирилиб кетди

🕔16:27, 11.12.2025 ✔21

Африка қитъасининг жанубий қирғоқларида яшовчи 60 мингдан ортиқ пингвин сардина балиқлари кескин камайиши оқибатида очликдан ўлди. Бу ҳақда янги ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, The Guardian хабар берди.

Батафсил
Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔67

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қулай  атроф-муҳит  яратишга интилиш –  «Инсон қадри учун»  тамойилининг яққол ифодаси

    Қулай атроф-муҳит яратишга интилиш – «Инсон қадри учун» тамойилининг яққол ифодаси

    Бугун ҳар битта мамлакат ривожланишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида ўрин тутади.

    ✔ 22    🕔 16:38, 11.12.2025
  • Африкада  60 минг  пингвин  очликдан  қирилиб кетди

    Африкада 60 минг пингвин очликдан қирилиб кетди

    Африка қитъасининг жанубий қирғоқларида яшовчи 60 мингдан ортиқ пингвин сардина балиқлари кескин камайиши оқибатида очликдан ўлди. Бу ҳақда янги ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, The Guardian хабар берди.

    ✔ 21    🕔 16:27, 11.12.2025
  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 67    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 44    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 76    🕔 15:54, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар