Табиат      Бош саҳифа

Ўз манфаатларини ўйлаган кимсалар ҳар қандай ваҳшийликдан қайтмайди

Табиат ва экологияга зид ишлар ҳақида ҳар қанча кўп гапирмайлик, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига қилинаётган тажовузкор кимсаларнинг қилмиш­лари ва жиноий ишларига ҳар қанча жиддий чоралар кўрилмасин, бундан хулоса қилмайдиганлар орамизда ҳамон учрамоқда.

Ўз манфаатларини ўйлаган кимсалар ҳар қандай  ваҳшийликдан қайтмайди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Тахтакўпир тумани «Қонираткол» ОФЙ чўл ҳудуди, «Тасберген» кран атрофида номаълум шахсларнинг «Ўзбекистон Респуб­ликаси Қизил китоби»га киритилган 14 бош жайрон ҳамда 5 дона қуённи ноқонуний равишда овлагани аниқланган эди. Давлат инспекторлари олиб борган тезкор рейд тадбири давомида браконьерлар воқеа жойидан яширинишга уринган. Аммо Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Тахтакўпир тумани ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида воқеа жойидан қочиб кетган «уддабурон» браконьерларнинг шахси аниқланган.

«Қилмиш – қидирмиш» деб бежизга айтишмаган. Ҳайвонот дунёсининг ноёб, йўқолиб бораётган турларига аямай қирон келтиргани учун бу шахсларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган. Чунки уларнинг бу виждонсизларча, ваҳшиёна қилмишлари кам сонли жайронларнинг популяциясига жиддий зиён келтиради.

Эътибор берсангиз, бу каби қонунга зид ҳаракатлар жорий йилда такрор ва такрор содир этилмоқда. Буларнинг бари эса айрим кимсаларнинг фақат ўз нафсини, ўз манфаатини кўзлаб, хато иш қилишлари оқибатида юзага келмоқда. Қолаверса, бу борадаги жазо турларини ҳам янада кучайтириш керакмикан деган мулоҳазалар ҳам туғилмоқда. Жониворларга, табиатга бўлган муносабатимиз, жиноятлар жавобсиз қолмаслигини қачон астойдил тушуниб етар эканмиз?..

Турғанбай ХОЖАНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Экопартия фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔73

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔61

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар