Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБугунги кунда дунёдаги экологик муаммоларни ҳал этишда аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мамлакатимизнинг ноёб табиати, табиий бойликларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш энг долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Сўнгги ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Ер юзида аҳоли сони 3,8 бараварга кўпайди. Айни пайтда қоғоз ишлаб чиқариш 15 марта, электр ишлаб чиқариш корхоналари қуввати 21, нефть қазиб олиш 7, табиий газ ишлаб чиқариш эса 15 карра ортди. Яъни, инсоннинг табиат неъматларини ўзлаштириши заминимиз аҳолисининг сони ўсишига номутаносиб равишда кечмоқда. Бунинг оқибатида дунёда тоза ичимлик сув муаммоси кучайиб, чўллашиш жараёни кенгайди, ҳайвонот оламининг кўплаб турлари йўқолиб кетиш арафасида турибди.
Ҳар йили Оролқумдан атмосферага 100 миллион тоннагача чанг кўтарилаётир. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб бу ердаги чанг бўронлари давомийлиги 90 кундан ҳам кўпроқ бўлаётгани, Орол фожиасининг оқибатлари ҳатто Помир ва Тянь-Шаннинг энг баланд чўққиларида ҳам кузатилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.
Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда, атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги қарори билан Экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди. Ушбу Концепцияда мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб, умумий ўрта мактаблари ўқувчилари ва ўрта махсус, профессионал таълим тизими муассасаларининг йўналишини инобатга олган ҳолда, ўқувчиларга экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи билим бериш, кўникма ва малакаларини ошириб бориш назарда тутилган.
Албатта, ушбу ҳужжатнинг аҳамияти ниҳоятда долзарб. Аммо биз жойларда экопартия фаоллари, туман, шаҳар Кенгашлари, Олий Мажлис депутатлари билан ҳамкорликда, ўқув муассасаларига бориб, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга оид тадбирларни ўзимиз ҳам ташкил қилишимиз зарур. Концепция қабул қилингани билан, бугун вазият ижобий томонга ўзгарди, деб айта олмаймиз. Биз, катта ёшдагилар, ёшларга бугун намуна бўляпмиз деёлмаймиз.
Мораторий эълон қилинганига қарамасдан дарахтлар кесилишини оқлаб чиқаётганлар ҳам йўқ эмас, «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвонлар сони камаяётганига қарамасдан, биз уларни овлашга рухсат бераётганимиз-чи?.. Сувни тежаш маданиятини, оқилона ишлатиш усулларини ҳам биз ёшларга тарғибот қилиб, ўргатишимиз керак эмасми?
Ватанимиз табиати, атроф муҳитига нисбатан ҳурмат, эҳтиёткорона муносабат ва унга масъулият билан қараш ҳиссини ҳар бир бола шахсида тарбиялашимиз лозим. Чунки улар ўз атрофидаги табиий-ижтимоий муҳит таъсирида ва маҳаллада ўрнатилган ахлоқий-экологик тартиблар асосида яшайди. Зеро, юртимизнинг гўзал табиати, унинг келгуси ҳолати айнан уларнинг атроф муҳитга бўлган муносабати орқали белгиланади.
Шоҳиста АБДУҚОДИРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Юнусобод туман кенгаши раиси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил