Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Электр токида балиқ овлаш очиқчасига табиатга қирон келтириш деганидир

Балиқ овлаш ким учундир маданий ҳордиқ чиқариш бўлса, яна кимлардир ундан даромад манбаи сифатида фойдаланади. Қармоқ билан балиқ овлаш балиқчидан сабр тоқат талаб қилгани боис, одамлар хўрак қўйилган қармоқни сувга ташлаганча ўтириб табиатдан баҳра олишади, дилдан суҳбат қуришади.

Электр токида балиқ овлаш  очиқчасига табиатга  қирон келтириш деганидир

Азал-азалдан балиқчилик учун қармоқ, тўр сингари буюмлардан ов қуроли сифатида фойдаланиб келинган. Бироқ йиллар ўтиб кашфиётлар натижасида электр токи балиқ овлашнинг янги усули сифатида қўлланила бошланди. Ҳатто инсон ҳаёти учун ҳам катта хавф туғдирадиган электр токи жониворлар, айниқса сувда яшовчи жонзотлар, ўсимликлар учун жуда хавфли. Физика қонунларига кўра, сув ток ўтказиш хусусиятига эга. Бу электр токи бутун сув ости дунёсига жиддий салбий таъсир ўтказишини билдиради.

Дунёнинг аксарият давлатларида, шу жумладан Хитой, Европада ҳам балиқларни электр импульси ёрдамида овлаш тақиқланган. Боиси ёввойи табиатда электр энергиясидан фойдаланиш жиддий экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади: бутун денгиз ва сув ости ҳаёти электр токи уриши таъсири остида қолади.

Маълумки, электр импульсли балиқ овлаш технологик ҳийла бўлиб, ёнилғи истеъмолини ярмига камайтиради, ўлжани эса бирмунча оширади. Бироқ электр кучланиши сув ости дунёсидаги трик мавжудодларга қирон келтиради, балиқлар қовурғасига зарар етказади ёки нобуд қилади. Шу сабабли бир қатор давлатларда, масалан 1998 йилдан бери Европада электр импульси орқали балиқ овлаш тақиқланган. Хитой 2002 йилда, Гонконг бўлса 1994 йилда зарарли оқибатлари туфайли бундай ов усулини ман этган. Сабаби балиқ овлашнинг бундай усуллари оқибатида балиқчилик ресурслари ва денгиз экотизимига узоқ муддатли зарарли таъсир кўрсатади. Ана шундай салбий оқибатлари мавжудлиги 1996 йилда Бразилия, АҚШ ва Уругвай ҳукуматини ҳам электр энергиясини балиқчиликда қўллашни тақиқловчи қонун ишлаб чиқишга ундаган.

Электр токи сув остидаги қуртларнинг иммунитет тизимини заифлаштиради, оддий қисқичбақаларни патогенларга сезгирлигини оширади. Балиқларнинг 50-70 фоизида эса умуртқа поғонаси синиши кузатилади. Натижада балиқ ҳаракатлана олмайди ва сув юзасига қалқиб чиқади.  Шундай қилиб, электр импульсли балиқ овлаш усули мисли кўрилмаган жиддий тизимли муаммони келтириб чиқаради: унинг оқибати туфайли океанларимиз, дарёларимиз ва сув ҳавзаларимиз муқаррар равишда бўшаб қолади.

Нега дейсизми? Сабаби электр токи балиқларни катта-кичик деб ажратмайди, бирдек зарар келтиради. Ўлжаликка эса фақат йирик балиқлар мос келади. Майдалари шунчаки нобуд бўлади. Йўқотилганлар ўрни тўлиш ўрнига камайиб бораверади. Уруғланиш бўлмагач, майда балиқлар кўпаймайди, насл давом этмайди. Бу қирилиш демакдир.

Маълумотларга кўра, электр импульсли троллерда 100 кг. овланган балиқнинг 50-70 кг. миқдори сотувга мос келмайди дея сувга қайта ташланади. Таққослайдиган бўлсак, оддий балиқчи тўрида 100 кг. балиқнинг атига 6 кг. ана шудай чиқиши мумкин. Бу худди йиртқич қорни тўйса ҳам подани бўғизлаб кетаверишига ўхшайди. Чинакамига исроф қилиш, эртани ўйламаслик, десак тўғри бўлади. Сувга қайтариб ташланган балиқларнинг деярли бирортаси омон қолмайди.

Буюк Британия балиқчиларининг фикрича, электр токида овлашнинг 12 денгиз мили майдонидан ошиб кетиш қисқа муддатда балиқлар ҳаётийлигига таҳдид солади. Айниқса кичик балиқлар катта хавф остида қолади. Табиийки балиқ бўлмаса у билан озиқланувчи бошқа жонзотлар, жумладан балиқчи қушлар, дельфин ва бош­қа сув ости олами мавжудотларини ҳам йўқ бўлиб кетишини англатади. Емиш бўлмаса, улар очлик туфайли ҳалокатга юз тутади. Бу сув ости экотизими мувозанатининг бузилишидир.

Юртимизда ҳам электр токи билан балиқ овлаш қонун бўйича тақиқланган. Афсуски тақиқлар қўйилишига қарамасдан ноқонуний балиқ овлаш, хусусан ов жараёнида электр токидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Қонунбузарлар асосан зовурларга генератор орқали электр токи юбориб ов қилишмоқда. Сувга электр токи юборилганда, ток таъсирида юзлаб балиқлар сув юзасига қалқиб чиқади, овчиларга эса осон ўлжа бўлади. Бироқ ўлжаликка фақат йирик балиқлар териб олинади, қолган майдалари беҳуда нобуд бўлади. Ваҳоланки, ток юборилганидан кейин 15 метр радиусдаги минглаб кичик балиқчалар қирилиб кетади. Оқибатда сув ҳавзаларида балиқлар популяцияси йўқолиб боради. Боиси ток юборилганидан кейин балиқнинг уруғи ҳам, ўзи ҳам ўлади.

Афсуски, бу ҳақиқатни кўпчилик яхши англамайди ёки нафс балоси сабаб бунга аҳамият бермайди. «Битта мен шундай овласам балиқ камайиб қолмайди» дея хато ўйловчилар аслида ёлғиз эмаслиги ана шундай фикрлайдиганлар талайгиналигини унутиб қўйишади. Нима бўлганда ҳам натижа аниқ – балиқлар беҳуда нобуд бўлади. Бунга қарши фақатгина ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига қарши назорат рейдлари ўтказилиши билан курашилмоқда. Мунтазам ўтказиб келинаётган рейдларда давлат бионазорат инспекторлари, ички ишлар ходимлари ҳам қатнашиб, аниқланган қонунбузарлар катта миқдорда жарима, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган жазога тортилмоқда. Масалан, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида шундай иш билан шуғулланганлар жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, туман ИИБ томонидан «Чумчуқлисой» зовури ҳудудида бир гуруҳ кишилар электр токи билан балиқ овлаган. Улар 1 дона зоғора, 375 дона мойбалиқ, 29 дона товон балиқ, 20 дона Самарқанд храмулясини овлашган. Рақамлардан кўриниб турибдики, улар шунчаки ўзлари учун эмас, балиқлардан моддий маблағ орттириш мақсадида сотишни кўзлашган. Бироқ бу ниятига ета олмадилар. Оқибатда қонунбузарлар ҳайвонот дунёсига етказган зарари учун 73 млн. 467 минг сўм  миқдорида жаримага тортилди.

Айтиш лозимки, юртимизда балиқчилик 1997 йилда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун асосида тартибга солинади. Шу қонунга биноан, Ўзбекистон сув ҳавзаларида махсус рухсатномаларсиз балиқ овлаш тақиқланади. Балиқ овлашни амалга ошириш чоғида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги қоидаларда тақиқланган қуролларни ҳамда овлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмаслиги қонунда айтилган.

Қонун ўз йўлига, аммо электр билан балиқ овлашга (ўлдиришга десак тўғри бўлади) қандай юрак бетлайди? Ахир балиқ ҳам табиатнинг мўжизаси. Эҳтиёждан ортиғини оламан дея балиқларни қириш фожиа эмасми? Бундай аянчли ҳолатлар қачонгача давом этади? Қачонки кўзларимизни каттароқ очиб, меъёр тушунчасини англасак, ана шунда мавжуд муаммоларни назорат қилиш, рейдлар ўтказишга эҳтиёж қолмайди.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар