Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилЮртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ниҳоллари экиш ва уларни баҳорги мавсумга тайёрлаб етказиб бериш жараёнлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари ва ишчи гуруҳ мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар, экилган ниҳоллар, уларни келгусида парваришлаш ва суғориш тизими билан атрофлича танишди.
Фарғона шаҳрига туташ ҳудудда бунёд этилаётган «Эко шаҳар» ўзига хос ноёб лойиҳа бўлиб, нафақат Фарғона шаҳри, балки бутун водий минтақасидаги экологик вазиятга улкан ижобий таъсир кўрсатади, атроф муҳит мусаффолигини таъминлайди.
Лойиҳага кўра, ушбу шаҳар 300 гектар майдонни ташкил этиб, шундан 70 гектар ерда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши режа қилинган. Ҳозирга қадар 10 гектар ер майдонида «Янги Ўзбекистон» боғи яратилди ва турли хилдаги манзарали (оқ қайин, магнолия, каштан, япон сафораси, лола) дарахт кўчатлари экилди.
Боғ сув билан тирик. Сув борки, ҳаёт бор. Ер юзидаги жамики жонзотга тириклик улашгувчи бу обиҳаёт. Бу ерда ҳам дарахтларнинг гуркираб яшнаб ўсиши учун томчилатиб суғориш борасида 5 кубометр сув сиғимига эга 13 км. узунликдаги канал қуриш ишлари айни кунларда жадаллик билан олиб борилмоқда экан.
Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Нарзулло Обломуродов ҳар доимгидек масъулларга дарахтларни тўғри парваришлаш, суғориш тизимига жиддий эътибор қаратиш, агротехник тадбирларни тўғри ташкил этилиш бўйича тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтди.
Ишчи гуруҳ ва масъуллар вилоятнинг Бешариқ туманида ҳам бўлиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганишни давом эттирди.
Ўтган йили туманнинг Адиробод қишлоғида 2,5 гектар майдонда тут плантациясини яратиш бўйича ишлар бошлаб юборилган эди. Ҳозирда дарахтларнинг суғорилиши бўйича 23 та сув қувурлари ўрнатилиб бўлинган. Ҳисоботларга кўра, ушбу ишларни амалга оширишга 5 миллиард 60 млн. сўм пул маблағлари сарфланган. Туманда жами 80 гектар ер майдонида 360 минг туп тутзорлар ташкил қилиниб, уларга кўчатлар тўлиқ экиб бўлинган.
Бугунги кунда шу ҳудуддаги Шодақозиқ массивида туман «Бешариқ Агро пилла» ташкилоти томонидан 1 млн. туп тут кўчатлари экилиб, атрофи обод қилинди.
– Туманда жами «Яшил макон» лойиҳаси асосида 207,7 минг туп тут кўчатлари экиб бўлинди. Бунда нафақат мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимлари, балки шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, кўнгилли ёшлар ҳам фаоллик кўрсатди дейди, – «Бешариқ Агро пилла» МЧЖ раҳбари Аҳмаджон Даминов.
Бундан ташқари Бешариқ-Фурқат автомагистрал йўли ёқасида жойлашган «Толибжон Маҳмудов» фермер хўжалиги ҳудудига 10 минг туп манзарали дарахт кўчатлари ҳам экилган бўлиб, уларнинг суғорилиш тизими пухта режа асосида амалга оширилмоқда.
Учкўприк туманида табиий дориворлар етиштирадиган «Меҳригиё» корхонаси бор. Ушбу корхона номини бир марта бўлса ҳам эшитмаган киши орамизда бўлмаса керак. Бирор аъзомиз хаста бўлиб қолса, дарров энг кучли кимёвий дори-дармонларга мурожаат қилмасдан, олдин доривор гиёҳларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қўллаб кўришни энг тажрибали тиббиёт ходимлари ҳам тавсия қилишади. Бу борада эса айнан ушбу корхона томонидан етиштирилиб, истеъмолчига етказиб берилаётган доривор гиёҳлар диққатга сазовордир.
Бугунги кунда корхонага тегишли жами 24 гектар ер майдонидан иборат бўлган плантацияда лаванда, розмарин, ноёб турдаги атиргуллар, банан, киви каби турли хилдаги цитрус мевалар ва кофе дарахти етиштирилмоқда.
Қолаверса, ҳудудда 200 дан ортиқ асалари қутиларида лаванда гулига тўйинган асал олинмоқда. Плантация ва иссиқхоналарда 100 фоиз табиий бўлган маҳсулотлар етиштирилмоқда.
Экопартия масъуллари ушбу корхонада бўлар экан, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, эл саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик билдириб ўтишди.
– Табиий маҳсулотлардан турли препаратлар, чойлар ҳамда парфюмерия воситалари тайёрланиб, Россия ва қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхонамизда ҳозирги кунда 180 нафар ходим фаолият юритиб келади, – дейди корхона раҳбари Хондамир Нуриддинов.
Қуванинг ёқутдек товланувчи, мазаси оғизда қоладиган анорлари таърифини эшитмаган юртдошимиз бўлмаса керак. Айнан шу туманнинг «Турк» МФЙ, Мингчинор қишлоғида «Ёшлар боғи» ташкил этилган бўлиб, ҳозирда кўнгилли ёшлар ва шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари томонидан дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Экопартия раҳбари дарахт кўчатларини меҳр билан экаётган ёшлар билан суҳбатлашди ва улар билан биргаликда яхши ниятлар билан боққа кўчат ўтқазди.
Шундан сўнг, навбатдаги манзил Қува тумани Бегат қишлоғи бўлди. Нарзулло Обломуродов Андижон-Фарғона автомагистраль йўли четида жойлашган «Тинчлик» ва «Аҳрорхўжа» деҳқон хўжаликларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Шоҳрух Акрамов билан самимий суҳбатда бўлди.
– Биз етиштираётган дарахт кўчатлари бугунги кунда барча вилоятларга шартнома асосида етказиб берилади. Бизда арчанинг ноёб турлари, сосна, можжевельник, кипарис, туя дарахти, япон ўриги, пальма ва лола каби дарахт кўчатлари етиширилади. Шахсан ўзим яшил оламни севганим, дарахтларга бўлган ўзгача меҳрим боис ўз хонадонимни ҳам экобоғга айлантирганман, – дейди тадбиркор Шоҳрух Акрамов.
Қуванинг Қорақум маҳалласида истиқомат қилувчи Фахриддин Собиров хонадонини бемалол «Атиргуллар маскани» десак хато бўлмайди. Бугунги кунда ушбу хонадоннинг 10 сотих ерида атиргул кўчатлари етиштирилмоқда.
– Ҳамқишлоқларимиз жудаям меҳнаткаш, йўқдан бор қилади. Бизнинг маҳаллада ҳамма кўчатчилик билан шуғулланади. Ишсиз одамнинг ўзи йўқ, – дейди фахр билан маҳалла раиси Ҳамиджон Турғунов.
Мазкур туманнинг Янги Чек маҳалласида истиқомат қилувчи Барно Ашурова хонадонига кирсангиз, ўзингизни ўзга бир оламга тушгандек ҳис қиласиз. Ўз-ўзидан баҳру дилингиз очилади. Қиш бўлишига қарамасдан дилингизга ажиб бир баҳорий кайфият инади. Қалбингиз гулларнинг майин, бетакрор ифорига тўлади.
Боиси Барнохон опа Ашурова томорқасида бир-биридан гўзал, атрофга хушбўйлик ва гўзаллик бағишлайдиган сара гулларни экиб, уларни кўпайтирмоқда.
Хонадонни ўзига хос ўсимликлар планетариуми дейиш мумкин. Бу ерда гуллар ва дарахтларнинг сон-саноқсиз навлари бор. Масалан, атиргул, лола, шамшод, бурданеж, пальма, магнолия, смарк, ясин, юпа, манзарали дарахтлардан оқ қайин, арчанинг турли навлари, қрим соснаси, павловния, лавр япроғи, ўзимизнинг райҳону ялпизлар...
Гулларга кўмилган ушбу хонадонда бугун 3000 дан ошиқ гуллар ва манзарали кўчатлар етиштирилмоқда.
Экопартия раҳбари Нарзулло Обломуродов Барно Ашурова хонадонида бўлар экан, табиатнинг гўзалликларини хонадонида жамлагани ва табиатга бўлган меҳри учун у кишига самимий миннатдорлик билдирди.
Табиат доим бизга онадек азиз бўлиб келган. Қаттиқ хафа бўлиб турган чоғимизда онамизни кўрсак ғамларимиз ариганидек, юрак сиқилиб, ҳаво етишмаган, кайфиятимиз тушган чоғларда бир гўзал боғга ёки гулзорга кирсак қалбимиз қувончга тўлади. Шундай экан, ўлкамизни яшил диёрга айлантиришда ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишдан асло чарчамайлик!
Саида ЭШМЎМИНОВА
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил