Етти кун      Бош саҳифа

Жонкуярлик хўжакўрсин учун бўлмасин

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани амалда тилимиз равнақи учун бутунлай янги даврни бошлаб берди. Шундан бери орадан ўтган ўттиз икки йил  тарих учун денгиздан томчидек гап.

Ўтмишга назар солсак, не-не илмий ходимлар, фан арбоблари ўз она тили бўла туриб, илмий ишларини бошқа тилда ҳимоя қилганлари, дарсликларда ҳам ўша вақтларда деярли кўпчилик атамаларнинг бошқа тилларда ифодаланиши жуда ачинарли ҳолат, албатта. Ваҳоланки, биз ҳалигача она тилимизнинг ички имкониятларидан, адабий тилимизнинг туганмас бебаҳо бойлигидан тўлиқ фойдаланаётганимиз йўқ. Шу ўринда ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Нега йўл қоидаларини бузганларга назоратчилар томонидан ҳуштак чалиб тўхтатиладию, ўз тилимизни бузиб гапираётганларга эътибор берилмайди?» деган  гаплар кўнгилдан ўтади.

Биз тилимиз тарихи, тарақ­қиё­ти, ютуқ ва камчиликлари ҳақида ҳар йили бир марта хўп жўшиб, тўлиб-тошиб гапирамиз. Ҳа, айнан октябрь ойида, корхона ташкилот ҳамда таълим муассасаларида ҳамма фаол ва тил жонкуяри бўлиб кетади. Оммавий ахборот воситаларида мавзу кенг ёритилади, мутахассисларнинг чиқишлари, турли тадбирлар, адабий кечалар, хуллас, «тасдиқланган режа» тўлақонли бажарилади. Бироқ бу тадбирларнинг баъзилари хўжакўрсинга экани кишини изтиробга солади.

Бу ишларга, одатда, давлат ташкилотлари бош-қош бўлади. Зиёлилар, журналист-блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари тил муаммолари ҳақида жар сола бош­лайди: кўчалардаги пешлавҳалар давлат тилида эмаслиги, саводсизлик авж олаётгани, давлат ташкилотларида давлат тили бўлмаган тил устунлик қилаётгани қизғин баҳсларни келтириб чиқаради. Лекин бу баҳслар фақат тил байрами арафасидагина кузатилади холос.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Барно Бўронова бу ҳақда шундай фикр билдиради:

– Тил тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган таржимашуносликда трансформация тамойили мавжуд. Бунга кўра, қардош бўлмаган тиллардан таржима қилиш жараёнида айрим атамалар  тилга мувофиқлаштириш асосида ҳарф ва талаффуз жиҳатдан айнан мос қилиб ўзлаштирилади. Бугун шиддат билан ривожланаётган даврда фан-техника, ижтимоий-иқтисодий соҳага оид истилоҳларнинг айнан тилимизда пайдо бўлиши ҳам юқоридаги тамойилга боғлиқ табиий ҳодиса. Лекин  тилимизда аниқ муқобили, луғавий бирлиги бўлса ҳам баъзиларнинг чет тили сўзларини берилиб ишлатиши тилга бўлган беҳурматлик эмасми?!

Ўзим ҳам тил байрамига бағиш­ланган анжуманларда қатнаш­дим. Йиғилишларнинг барчасида журналисту ижтимоий тармоқ фаоллари минбарга чиқиб, тил тўғрисидаги муаммоларни кўтариб: «Биз тилимизни бузаётганларга қарши курашамиз!» дея бонг уришадию, лекин анжуман тугаб, кўчага чиқишлари билан минбарда туриб сўзлаган нутқлари ёдларидан чиқиб қолади. Тил тўғрисидаги ислоҳотлар, режалар барча-барчаси қоғозда қолиб кетаверадими?

Юқорида санаб ўтилган оммавий ахборот воситалари ходимларининг, журналистларнинг «Биз тилимизнинг ривожи учун бор куч-ғайратимизни сарфлаймиз», дея баралла айтган гаплари фақат тадбирбозлик, телевидение учунмиди? Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Лекин айтилган гапларнинг амалда қўлланилиши тугул барчаси ёдимиздан кўтарилиб кетди. Қани ўша режалар, қани ўша ислоҳотлар... Шу ўринда кишини бир савол ўйлантиради: жонкуярликлар фақатгина байрам арафасидами?

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

🕔09:02, 08.09.2025 ✔21

Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

Батафсил
Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Бахтиёр ПЎЛАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси

Батафсил
Экология –  тараққиёт стратегиямизнинг устувор  йўналиши

Экология – тараққиёт стратегиямизнинг устувор йўналиши

🕔17:42, 29.08.2025 ✔39

Ойбек РАҲИМОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси раиси ўринбосари

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар