Мўйноқ деганда сувсиз денгизда қумга ботиб қолган кемалару, чексиз саҳро кўз олдимизга келишига одатланиб қолганмиз. Аммо бугун Мўйноқ яна олдингидек гавжумлашмоқда. Бу ерга қизғин ҳаёт қайтмоқда. Қуриган сув туби кундан-кунга яшилликка бурканиб, ўрмонзорлар ҳосил бўляпти.
Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Мўйноқ туманига, бу мураккаб ҳудудда яшовчи фидойи инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмак туфайлидир. Ўзбекистон Экологик партияси ҳам бу ишларга муносиб улуш қўшмоқда, Мўйноққа мадад кўрсатишдан бир зум ҳам тўхтагани йўқ.
Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Нарзулло Обломуродов Наманган вилоятининг Норин туманида «Яшил макон» лойиҳаси ижроси билан танишиш чоғида «Бойовул» маҳалласининг ўзига хос лимончилик мактаби билан танишган эди. Куни кеча Экопартиянинг ташаббуси билан ушбу маҳалладаги бир гуруҳ тажрибали лимончи-иссиқхоначи боғбонлар Хоразм вилоятига ҳамда Мўйноқ туманига сафар қилишди. Водийлик иссиқхоначилар маҳаллий аҳоли, жумладан, томорқачилар билан учрашиб, тажрибалари билан ўртоқлашди. Хоразм вилоятида ва Мўйноқ туманида томорқадан унумли фойдаланиш, шимолий ҳудудларда энергия сарфисиз иссиқхона бунёд этиб, лимон ўстириш агротехнологиясини батафсил ўрганишди. Лимончилик сирлари, афзалликлари, ушбу соҳадан катта даромад олиш ва маҳаллий деҳқону миришкорлар, шу соҳага қизиққан ёшларга тўлиқ маълумотлар беришди.
Газетамизнинг аввалги сонларида маълумот берганимиздек, Наманган вилояти Норин туманининг «Бойовул» маҳалласида ўзига хос лимончилик мактаби яратилган. Ушбу маҳаллада йилига ўртача 1 млн. 800 минг дона лимон кўчатлари етиштирилади. Кўчатларни нафақат Наманган вилояти, балки бошқа вилоятларга ҳам етказиб бериш йўлга қўйилган. Ҳозирда мазкур маҳалланинг 400 га яқин хонадонида лимон кўчатлари етиштирилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳаллада лимончиликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг бу йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган касб-ҳунар коллежида лимончи «Валижон Маҳмудов» номидаги лимончилик мактаби очилган.
Ана шундай мактабда лимон етиштиришнинг ҳадисини олган наманганлик мутахассислар дастлаб Хоразм вилоятида лимончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Хазорасп туманидаги тадбиркор билан учрашиб, ушбу туманда 2 гектар иссиқхонада лимон етиштириш таклифини билдирди.
Лимон етиштиришга ўзига хос технологиялар ва илмий медодика асосида ёндашилса, унинг самарадорлиги юқори бўлади. Бу борада мутахассислар мунтазам равишда ёрдам бериб боришади.
Шунинг учун ҳам наманганлик мутахассислардан иборат гуруҳ Экопартия фаоллари ҳамроҳлигида Мўйноқ туманининг «Кизилжар» ОФЙ «Алиовул» қишлоғига бориб, лимон етиштириш истиқболлари билан танишди. Бу борада «Алиовул» қишлоғида кенг имкониятлар мавжудлиги, қулай ер ресурслари етарлилиги, иссиқхоналар барпо қилиш билан бу соҳани юқори даражада ривожлантириш мумкинлигига амин бўлдилар. Бу билан Мўйноқ аҳолисининг лимон каби цитрус меваларга бўлган талабини тўлақонли қондириш имконияти борлигига мутахассислар ишонч ҳосил қилишди.
Наманганлик мутахассислар серҳосил навдаги лимон кўчатларини беғараз ёрдам сифатида Мўйноқ туманининг «Алиовул» қишлоғига етказиб беришни ва лимон агротехнологиялари тўғрисидаги илмий-методик қўлланмалар билан ҳам таъминлашини билдириб ўтишди.
Бугунги замонавий қишлоқ хўжалигида цитрус мевали ўсимликлар плантацияларини барпо қилиш ва улардан юқори ҳосил олиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Катта ҳажмдаги цитрус мевали плантациялар барпо қилиш учун, албатта, сифатли, соғлом, ҳосилдорлиги юқори навли цитрус ўсимликлар кўчатларини етиштириш орқали боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ва томорқа ер эгаларига етказиб бериш долзарб вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам юқоридаги хайрли ишга тажрибали мутахассислар жалб этилди.
Бундай хайрли ташаббус ортидан мўйноқлик ёшларнинг анчагина қисми ишли бўлади. Қолаверса, боғдорчиликнинг ривожланиши ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Саида ИБОДИНОВА
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔249
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔510
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил