Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Байрам арчаси ҳайкалтарош Харалд Герт ва Cлеан Р экологик компанияси томонидан яратилган. Муаллиф жамоатчиликнинг чиқиндиларга онгли муносабат, яъни қайта ишланадиган маҳсулотлар истеъмолига кўпроқ эътибор қаратишига умид қилиб бу ишни амалга оширди. Арчадаги махсус QR кодни сканерлаш орқали ҳар бир киши чиқиндиларни алоҳида йиғиш, қайта ишлаш ва ишлатиш мавзусидаги ўқув видеоларини томоша қилиши мумкин.
Ғоя муваффақиятга эришди: Форбес маълумотларига кўра, чиқиндидан бунёд этилган ушбу арча дунёдаги энг қизиқарли 22 та арча рўйхатида Нью-Йорк ва Вашингтондан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Онгли истеъмол Латвия учун ҳам муҳим масаладир. Чунки сўнгги 30 йил ичида бу мамлакатда аҳоли жон бошига чиқиндилар миқдори икки баравар кўпайди ва чиқинди полигонлари деярли тўлган. Чиқиндидан арча бунёд этган ғоя муаллифларининг мақсади эса ана шу муаммога жамоатчилик диққатини қаратиш эди ва улар бу ишни муваффақиятли уддалашди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔29
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил