Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Байрам ниҳоясига етгач эса безаклар йиғилиб, чироқлар қутиларга жойланади ва келаси йил яна фойдаланиш учун асраб, олиб қўйилади. Бироқ арчалар ҳоли не кечади?
Кўплаб давлатларда байрам арчаси сунъий эмас, балки табиий кесилган арчалардан ясатилади. Бу эса бир йилда миллионлаб арча етиштирилиши ва кесилишини англатади. Балки сунъий арча олиш керакми, шунда арчалар кесилиб кетишининг олди олинар, деб ўйларсиз. Аслида, байрам учун арчалар фермаларда, махсус ўстирилади.
Мазкур фермер хўжаликларида сотиладиган дарахтлар ҳар йили қайта экилади. Федерал ўрмонлардан деярли арча кесилмайди ва бу жараён ўрмон хизмати назоратчилари томонидан қатъий тартибга солинади.
Табиий арчалар аслида барқарордир, чунки улар полигонларни тўлдирадиган ва парчаланиши 400 йилдан ортиқ давом этиши мумкин бўлган, атроф муҳитга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирадиган пластик арчалардан фарқли ўлароқ, биологик парчаланади.
Байрамдан сўнг арча қуриб қолади, табиийки ташқарига, чиқиндига чиқариб қўйилади. Баъзи шаҳарларда қуриган арчалар умумий чиқинди йиғиш соатларида чиқиндилар билан бирга олиб кетилади ва утилизация қилинади.
«Рождество» арчаларини йиғиш Янги йил байрамидан кейин бошланади. Улар компос қилиш, ёғочидан фойдаланиш ва бошқа мақсадлар учун қайта ишланади. Қуйида айримларини санаб ўтамиз. 1. Энг кенг тарқалган фойдаланиш усули компост қилишдир. Ёғоч қириндиси, игнабарглар тўплами қишки совуқ мавсумда дарахтлар остига солинса намликни яхши сақлайди. Ўсимлик ва дарахтлар учун қўшимча озуқа моддага айланади ва тупроқ зичлигини нормаллаштиради. 2. Кўл ёки ҳовузга ташланган арча балиқлар учун озуқа ва ҳимоя вазифасини ўтайди. Дарахт оғирлиги лангар вазифасини бажаради ва вақт ўтиши билан сув ўтлари шаклланади. Балиқлар эса унинг атрофида қўним топади. 3. Арча очиқ ҳавода ўтин сифатида ишлатилиши мумкин. У тез ёнувчан бўлгани боис уй ичида ёқиш тавсия қилинмайди. Ёғоч кулида калий ва оҳак (бошқа озиқ моддалар қаторида) мавжуд бўлиб, улар ўсимликларнинг ривожланишига ёрдам беради. Кулдан компостга аралаштириб фойдаланса бўлади. У ўсимликни ҳашаротлардан сақлашда фойдалидир.
4. Агар арчанинг игнабарглари ҳали ҳам яшил бўлса, уни қоғоз халтага йиғиш ва уй ҳавосини тозалашда фойдаланиш мумкин. Боиси игнабаргларда ҳидни узоқ вақт сақлаб қолиш ҳусусияти бор. 5. Чойнак ва бошқа идишлар остига қўядиган тахтача ясаш мумкин. Бунда дарахт танасини ингичка қилиб кесиб олиш кифоя. Фақат кесишдан олдин арча танаси қуруқ бўлиши лозим. Уни ишлатишдан олдин эса четларига лак суртиш керак.
Албатта, табиий арчалардан фойдаланиш учун юртимизда ҳам махсус арча боғлари ташкил қилиш лозим. Ана шунда байрам арафаси яшнаб турган дарахтларимиз шохлари ва танаси кесилиб, байрам арчасига айлантирилмас эҳтимол. Сунъий арчалар савдоси авжига чиқиб, чиқиндиларимиз янада ортмасмиди. Сунъий арчани йиллар давомида ишлатиш мумкин, бироқ кун келиб уни 400 йил чиримай сақланадиган чиқиндихонага чиқариб ташлашимиз аниқ. Бир кунлик байрам учун юзлаб йилларга татигулик муаммолар кўпайишига «ҳисса» қўшишдан эҳтиёт бўлайлик.
Ноила САҲОБИДДИН қизи.
Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади
🕔16:59, 04.06.2026
✔18
Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони осон эмас
🕔16:52, 04.06.2026
✔18
БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик
🕔16:51, 30.04.2026
✔102
Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.
Батафсил