Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилБугун миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айланди. Фарзанди ҳарбий бўлган ота-она борки, бундан чинакамига ғурурланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонланади.
Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фахрийлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида байрам тадбири ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Экологик партия фаоллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгаши депутатлари, Яккасарой тумани 89-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти, фахрийлар тўгараги аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Муддатли ҳарбий хизматни бир йил этиб белгилангани, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг жорий этилгани, чақирувнинг бир йилда бир марта ташкил қилингани армиямизнинг жанговар тайёргарлиги кескин ошишига олиб келди. Офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилди.
Сўзга чиққанлар бу шарафли касбнинг масъулияти ҳақида тўхталдилар. Ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимиз ҳар қанча эҳтиромга лойиқ экани таъкидланди. Фахрийларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил