— 15 ёшли фарзандимни маҳалламиздаги ҳунармандга шогирдликка берсам бўладими?
Нурихон ДИЁРОВА,
Миробод тумани
— Мамлакатимизда халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун 5 шогирдни жалб этишга ҳақлидир.
15 ёшга тўлган шахс ота-онасидан биттасининг ёки унинг ўрнини босадиган шахснинг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилади.
Бундан ташқари, 18 ёшгача бўлган шахс ҳунарманднинг шогирди сифатида ишлашига у умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда, албатта, ўқиши шарти билан йўл қўйилади.
Миршод НАСУЛЛАЕВ,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил