Иқлим      Бош саҳифа

Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

Биргина мисол: ҳозирги ҳаётимизни самолётларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо улар учиш ва қўниш вақтида атмосферага жуда катта зарар келтиради. Хўш, нима қилиш керак? Халқона ибора билан айтганда, сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган йўлини топишдан ўзга нажот йўқ. Иқтисодиёт тармоқларини «яшил» технологиялар негизига қуриш эса ҳозир бирдан-бир энг тўғри ва қулай йўналишдир.

Куни кеча Ўзбекистон нодавлат нотижорат Экофоруми томонидан «Ўзбекистонда маҳаллий ҳамжамиятлар учун арзон «яшил» технологиялар» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам айнан «яшил» технологиялар мавзусига бағишланди.

Тадбир Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилган «Инновацион Ўзбекис­тон» лойиҳаси доирасида маҳаллий ҳамжамият даражасида арзон «яшил» технологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Давра суҳбати иштироқчилари Экофорум аъзолари томонидан нашр этилган «Ўзбекистонда маҳаллий ҳамжамиятлар учун арзон «яшил» технологиялар» тўпламини муҳокама қилишди.

Тадбирда «Сувчи» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Тоҳир Мажидов, «Орол денгизи ва Амударёни муҳофаза қилиш иттифоқи» раҳбари Юсуф Камолов, Навоий вилояти «Тўмарис» аёллар ва ёшлар маркази директори Наталья Нарбекова, «КРАСС» нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Лилиана Син ва мазкур тўпламдаги мақолаларнинг бошқа муаллифлари ўз технологияларни тақдим этишди. Ушбу технологиялар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аниқланган муаммолар ва иқлим ўзгаришининг кичик фермер хўжаликларига таъсирини юмшата оладиган мавжуд арзон технологиялар экани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам маҳаллий ҳамжамиятларнинг иқлим ўзгаришига мослашишига ёрдам берадиган технологиялар аллақачон ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинмоқда. Муҳокамалар давомида муайян жамоаларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш ҳамда маҳаллий, миллий ва халқаро даражада қандай ечимлар мавжудлигини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди. Йигирма бобдан иборат «Ўзбекистонда маҳаллий ҳамжамиятлар учун қулай «яшил» технологиялар» нашри бу борада муҳим қўлланма бўлиши шубҳасиз.

Мазкур тўпламнинг «Иқлим ўзгариши ва маҳаллий жамоалар» деб номланган биринчи бобида иқлим ўзгариши муаммоси йил сайин бутун дунё, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам янада долзарб бўлиб бораётганининг асосларига бағишланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб сайёрамизда сув ресурслари тақчиллиги 40 фоизга етиши мумкин. Ўзбекистонда сўнг­ги 15 йил ичида аҳоли жон бошига сув таъминоти икки баробар камайди. Ушбу муаммоларни маҳаллий, минтақавий ва халқаро миқёсда ҳал этиш бўйича қандай тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда? Ушбу саволга ҳам тўпламнинг биринчи бобидан батафсил жавоб олиш мумкин.

Нашрнинг иккинчи бобида Ўзбекистонда маҳаллий ҳамжамиятларнинг арзон «яшил» технологияларга бўлган эҳтиёжлари ўз аксини топган.

2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда Европа Иттифоқи кўмагида «Инновацион Ўзбекистон – 2020-2022» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг асосий мақсади маҳаллий ҳамжамиятларга ва нодавлат нотижорат ташкилотларига «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳамда Ўзбекистонда янада экологик тоза ва тежамкор технологиялар ва амалиётларни жорий этишга имкон беришдан иборатдир.

Лойиҳа давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тренинглар ва ўқув семинарлари ўтказилиб, улар доирасида маҳалла вакилларининг ўзлари муайян ҳудудда энг тезкор ҳал этишни талаб қилувчи асосий ижтимоий ва экологик муаммоларни аниқладилар.

Семинарларда бугунги кунда қимматбаҳо ҳисобланган марказлаштирилган сув таъминоти тизимларидан, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда арзонроқ усулларга ўтиш имконини яратаётган камхарж «яшил» технологиялар кўриб чиқилди. Улар сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича давлат дастурлари харажатларини сезиларли даражада соддалаштиради ва камайтиради, табиий экотизимларга салбий юкни минималлаштиради, аҳоли харажатларини камайтиради ва маҳаллий аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди.

Тўпламнинг учинчи бобида хориждаги имкониятлар таҳлили – Ўзбекистонда талаб қилинадиган Европа технологиялари ва дизайнлари ёритилган.

Экологик муаммоларни ҳал қилишда «яшил» технологиялар Европа мамлакатларида аллақачон фаол ривожланмоқда. Масалан, Данияда – қайта тикланадиган, биринчи навбатда шамол энергияси соҳасида; Германияда ҳаво ифлосланишини назорат қилиш; Испанияда қуёш энергияси ва Голландияда бинолар ёритишда энергия самарадорлиги бўйича жиддий изланишлар олиб борилмоқда ва ютуқлар ҳам талайгина. Нашрнинг учинчи бобида шу ҳақда батафсил, тушунарли ва қизиқарли мисолларни топиш мумкин. Хусусан, ёмғир сувини ушлаб туриш ва томдаги «яшил» майдонлар орқали юқори буғланиш ёмғир сувининг канализацияга тушишига тўсқинлик қилиш, ифлосланган маиший сувни технологик сув сифатида ишлатиш орқали маиший ичимлик сув истеъмолини аҳоли жон бошига кунлик камида учдан бирига (ҳожатхоналарни ювишда) камайтириш ва бошқа масалалар тўғрисида сўз юритилади.

Нашрнинг тўртинчи бобида технологиялар ва дизайнларни жорий этиш учун потенциал донорлар ва бошқа молиялаштириш имкониятларидан фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган.

2019-2030 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясининг асосий йўналишларидан бири инновациялар ва самарали «яшил» инвестицияларни жорий этишни рағбатлантиришдан иборат. Ушбу бўлимда «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича самарали лойиҳаларни молиялаштиришни қаердан излаш, қайси қонунчилик базасига таяниш кераклиги батафсил баён этилган.

Тўпламнинг бешинчи бобида маҳаллий имкониятлар ва уларга оид ташаббуслар таҳлил қилинди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг маҳаллий ҳамжамият ва маҳаллий ҳокимият органларини арзон «яшил» технологияларни жорий этишга сафарбар этишдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди.

Саидрасул  САНГИНОВ,

Ўзбекистон ННТ Экофоруми кенгаши аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔29

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔28

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

🕔15:44, 13.04.2026 ✔38

Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 29    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 28    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 58    🕔 15:58, 02.04.2026
  • Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари  рағбатлантирилади

    Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

    ✔ 104    🕔 15:47, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар