Табиат      Бош саҳифа

Экохушхабар: Ўрта Осиё суғури буткул йўқолиб кетмаган

Экологлар томонидан йўқолиб кетган дея айтилган ҳамда «Қизил китоб»га киритилган Ўрта Осиё суғури излари Зарафшон миллий боғида Зарафшон дарёсига қуйилувчи зовур бўйидан топилди.

Экохушхабар:  Ўрта Осиё суғури  буткул йўқолиб кетмаган

Қайд этилишича, ушбу суғур нафақат «Қизил китоб»га, балки халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига ҳам киритилган.

Ўрта Осиё суғури Зарафшон миллий табиат боғида  ўтган асрнинг 80-йилларида қайд этилган, шундан сўнг у ҳақида ишончли маълумотлар топилмаган. Шу сабаб, боғ ҳудудидан ва Зарафшон дарёси водийсидан йўқ бўлиб кетган деб ҳисобланган. Ўтган йилнинг октябрь ойида суғур Зарафшон миллий табиат боғининг 4-участкасида икки нуқтада, жорий йилнинг январь ойида эса 2-участка ҳудудида ишончли тарзда қайд этилган. Эксперт баҳосига кўра, боғда 2-3 та суғур оиласи яшайди.

Ҳозирги вақтда Ўрта Осиё суғурига Зарафшон миллий боғи ҳудудида ўрмонларнинг кесилиши, чорва боқилиши ва қаровсиз қолдирилган итлар хавф туғдиради. Лекин асосий хавф қум-шағал қазиб олиш ҳамда тўғон қурилиши сабаб Зарафшон дарёси тубининг деградация бўлиши ҳисобланади. Давлат Экология қўмитасидан ушбу ноёб жониворни сақлаб қолиш чора-тадбирларини кўришларини умид қилиб қоламиз




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар