Даромад манбаи      Бош саҳифа

Ёш ишбилармонларга қулай имкониятлар

Гулшан Дадабоева — қўли гул тикувчилардан. Ўтган йили касб-ҳунар коллежини тамомлаган бу қиз тадбиркор сифатида ўз фаолиятини самарали юритиб келмоқда.

Ёш ишбилармонларга қулай имкониятлар

Миллий ва замонавий услубдаги либослар тикиш билан шуғулланадиган ҳунарманд қиз «устоз-шогирд» анъанаси асосида тенгдошларига  ўз ҳунари сирларини ўргатишни ҳам йўлга қўйган. Икки нафар касб-ҳунар коллежини тамомлаган дугонасини иш билан таъминлаган.

Ҳа, айни пайтда юртимизнинг исталган ҳудудида Гулшан каби бундай ютуқларга эришаётган навқирон авлод вакилларини кўплаб учратиш мумкин. Бунинг сабаблари кўп, албатта. Аввало, мамлакатимизда ёш тадбиркорлар сафини кенгайтириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур имтиёз ва қулайликлар яратишга катта эътибор қаратилаётгани бунда муҳим омил бўлмоқда.

Ёшларнинг истиқболли ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, аввало, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш ҳамда улар учун янги иш ўринларини яратиш бугунги кунда муҳим вазифалардан биридир. Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майда қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжатга асосан, 2015 йил 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, бир нафардан уч нафаргача ишчи ёллаш ҳуқуқи берилди. Ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўланади, холос. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни тамомлагандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, 2015 йилдан бошлаб касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, шу санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.

Умуман олганда, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, оиламга, юртимга наф келтираман, деган ёшлар учун барча шароитлар яратилган. Ёшларни изланишга, ҳалол меҳнат қилиб, фаровон яшашга ундаш борасида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Миршоҳид СУЛАЙМОНОВ, 

Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар