Табиат      Бош саҳифа

Қишин-ёзин яшнаб турган томорқа

Одил Носиров Қашқадарёнинг Касби туманидан. У эсини таниганидан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келади, хуллас суяги меҳнатда қотган. Қишин-ёзин томорқа ишлари билан банд оила ерни барака манбаи деб билади.

Қишин-ёзин  яшнаб турган  томорқа

Саломатликнинг асоси меҳнатда, ҳаракатда эканини англайди. Фарзандларини ҳам доим меҳнат қилишга ундайди. Вақтни бекор ўтказмасликка, ердан унумли фойдаланишга чақиради. Шунданми, бу оилага қарашли томорқага боқсангиз, кўзингиз қувнайди, қишин-ёзин яшиллик уфуриб туради бу ерда.

Тадбиркор оила 8 сотих ерда деҳқончилик қилади. Бодом ва яна бир қанча мевали, манзарали дарахт уруғларини экиб, парвариш­лайди. Ҳар йили экишга тайёр минглаб кўчатлар бозорда сотилса, яна бир қисми маҳаллада яшилликни кўпайтириш учун экилади. Маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар томорқасига экиш учун мевали дарахт кўчатларини бепул тарқатишни ҳам канда қилишмайди. Оила аъзоларининг айтишича, туманда турфа анвойи гул кўчатларига ҳам эҳтиёж юқори.

– Дарахт экиш, боғ яратиш каби хайрли анъаналар халқимиз қон-қонига сингиб кетган, – дейди Одил Носиров. – Томорқа бўладими, кўча ёки йўл бўйигами кўчат экишга, дарахт турларини кўпайтиришга, уларни асраб-авайлашга ҳаракат қиламан. Фарзандларим, қўшниларимга ҳам шуни ўргатаман.

Мўъжазгина томорқада доим иш қизғин. Уч сотих ерга иссиқхона ташкил этилиб, помидор, булғор қалампири, бақлажон кўчатлари етиштирилмоқда. Баҳор яқинлашиши билан аҳолида тайёр ундирилган кўчатларга талаб юқори бўлади. Эрта баҳорда ишбилармон томорқачимиз ниҳолларни қўшнилар, маҳалладошларига сотиб, яхшигина даромад ҳам олади. Бир қисмини ички бозорга чиқаради. Бу эса оила бюджетига қўшимча фойда келтиради. Шунинг даромадидан тўй қилишади, улов минишади.

Дарҳақиқат, бугун аҳолининг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгармоқда. Буни касб фаолиятимиз давомида кўриб турибмиз. Бироқ томорқадан мутлақо фойдаланмаётган, шунчаки мулк сифатида ерга эгалик қилиб юрган оилалар ҳам йўқ эмас. Шу ўринда айтиш лозимки, ернинг ҳам уволи бор. Унинг бўш турган ҳар қаричидан қанча-қанча даромад олиш, ўзгаларга, ўзига фойда келтириш мумкин.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар