Ўзбекистонда 2021 йилликнинг биринчи ярим йиллигида 45,5 минг тонна узум етиштирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга кўп дегани. Узумнинг 54 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида етиштирилган.
Узум ҳосилининг асосий қисми июль-август ойларида пишиб етилиши инобатга олинса, ҳосилдорлик янада кўп бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, ўтган етти ойликда Ўзбекистон 40 та мамлакатга 35 минг тоннага яқин узум экспорт қила олган. Бу биринчи ярим йилликдаги ҳосилнинг 77 фоиз қисмидир. Малайзияга илк бор узум экспорт амалга оширилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фотолар ҳамда узумчиликда кўп йиллар фаолият юритган боғбонлар фикрига кўра, анча йиллардан бери узум ҳосили бу қадар мўл бўлмаган.
Глобал иқлим ўзгариши, ҳавонинг исиши, кенг баргли дарахтлар учун айни муддао иқлимий шароитдир. Ҳаво таркибида ис газининг бироз ортиши кенгбаргли дарахтларда фотосинтез жараёнини тезлаштириши исботланган. Бундай иқлим шароити кенг баргли дарахтлар учун комфорт муҳит яратади.
Узум иссиқсевар ва кечроқ вегетацияга кириши ҳисобига, йил бошидаги совуқ кунлар кўчат танасига зарар кўрсатмаган ҳисоби. Аксинча, ушбу мавсум узум гуллаши ва мева тугиш даври айни узум учун комфорт ҳавони тақдим этди. Натижада, кейинроқ кузатилган иссиқ ҳаво омиллари узум ҳосилини кўпайтириб юборди.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил