Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЯХШИ ПАРВАРИШ — ЯХШИ ДАРОМАД

Юртимизда чорвачилик, паррандачилик билан бир қаторда қуёнчилик  ҳам ривожланмоқда. Бугун бу соҳани бемалол истиқболли бизнес, дейиш мумкин.

ЯХШИ ПАРВАРИШ — ЯХШИ ДАРОМАД

Косонсойлик Исмоилхон Юсупов буни амалда исботлаган тадбиркорлардан.

— Отамдан қолган катта боғда акам билан меҳнат қилардик, — дейди тадбиркор Исмоилхон ЮСУПОВ. — У ерда қуён борлигини билиб қолдик. Кейин кулранг ёввойи қуёнга кўзимиз тушди. Қувладик. Жуда чопоғон бўларкан, жонивор. Биз ҳам бўш келмай, ахийри тутиб олдик. Уч-тўрт кун ҳовлида боқдик. Хуллас, ҳаммаси шундан бошланди. «Қуёндан яхши даромад олса бўлади, сергўшт, териси ҳам қиммат — яхши сотилади», деган гапларни эшитиб, қуён парваришлашга қизиқиб қолдим. Худди «Ажойиб хаёлпараст» фильмидагидек… Қуён жуда тез кўпаяди, борган сари уларнинг сони ҳам ошиб кетди. Мана, ўн йилдирки, қуён боқиб келяпман. Қуён йилнинг барча фаслида болалайди. Йилига битта она қуён 3-6 марта, ҳар сафар ўртача 6-8 (баъзан 15 ва ундан ортиқ) тадан болалайди. Тез ўсади ва исталган иқлимга мослашади.

Ҳозир уйда қуённинг Фландр ва Bеликан зотини боқяпмиз. Мазкур қуёнларни парваришлаш қийин эмас, чунки улар ҳар қандай шароитга мослашувчан. Асосийси, овқатланиши назорат қилиб турилса бўлди. Баҳор-ёз ойларида ҳовлидан, боғдан ҳар хил ўтлар ўриб келиб, бир-икки кунга нами кетиши учун ёйиб қўйилади. Чунки янги узилган барра ўтда ҳар хил зарарли бактериялар бўлади. Куз-қишда эса ҳовлимиздан чиққан картошканинг майдаларини қайнатиб, туз сепиб берамиз. Қуёнлар ҳар хил омихта ем ҳам истеъмол қилаверади. Асосан, кўкат, сабзи-карам, майин хашак, дон-дун,  уларнинг севимли хўраги ҳисобланади. Яхши парваришланган қуён 8-12 килограммгача гўшт бериши мумкин.

Қуён гўшти тўйимли ва ундан парҳез таомлар тайёрлашда фойдаланилади. Тез ҳазм бўлади, юмшоқлиги ва хуштаъмлиги бўйича парранда гўштидан қолишмайди. Одатда, қон босими, жигар ва ошқозон касалликлари билан оғриган беморларга парҳез таом сифатида тавсия этилади. Қуёндан яна мўйна ҳам олинади.

Қуёнчиликдан олаётган даромадимиз ёмон эмас. Шу беозор жониворлардан олинаётган фойда ҳисобидан ўтган йили уйни тўлиқ таъмирдан чиқардик. Ўн-ўн бешта қўй олдик. Хонадонимиздан парҳез гўшт узилмайди. Бири кетса, ўрнини бошқаси қоплайверади. Яна бир муҳим жиҳати, улар учун кўп маблағ сарфланадиган қурилиш талаб қилмайди. Ҳовлининг бир четидан жой ажратилса, бас.

Қуёнларнинг соғлиғига алоҳида аҳамият бериш лозим. Соғлом қуён тез ўсади. Улар орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш талаб этилади.

Ҳақиқатдан ҳам, қуёнчилик соҳасидан тузуккина даромад олаётган, дастурхонини бут қилаётган ҳамюртларимиз кўп. Исмоилхон аканинг айтишича, Ўзбекистонда қуёнлар асосан, гўшт ва мўйнаси учун боқилади. Мўйнасидан болалар пальтоси, телпак, ёқа, пойабзал тайёрланади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар