Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилПандемиянинг қачон тугаши ҳақида олдиндан аниқ гап айтиш қийин. Фақат тахмин ва башоратлар бор холос. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг тахмини ҳам шулардан бири.
У «омикрон» штаммидан сўнг коронавирус пандемияси тугаши эҳтимолини инкор қилмайди. Масалан, Европада аҳолининг катта қатлами бу инфекция билан касаллангач, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Қолаверса, эмланиш кўрсаткичлари ошиши ҳам вазиятни ижобий томонга ўзгартириши мумкин.
«Аммо бу вирус бизни бир неча бор ҳайратда қолдирганини ҳам унутмайлик, – дейди Клюге. – Шу сабабли эҳтиёткорлик чорасини кўришимиз шарт».
Ташкилот эксперти Мария ван Керховенинг хулосаси эса хавотирли. У «омикрон» ҳозиргидек тез суръатда тарқалишда давом этса, кўп мутацияга учраб, янада юқумлироқ штаммлар пайдо бўлишига олиб келади, деган фикрда.
Аввалроқ Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург ҳам «омикрон» штамми туфайли янада хавфлироқ мутация шаклланиши мумкин, дея мурожаат билан чиққан эди.
АҚШлик олимлар эса вакцина олиш муҳимлиги, бироқ бустер дозада эмланмасдан «омикрон» штаммига қарши курашиш кутилган самарани бермаслигини таъкидлаган. Мамлакатда ўтказилган учта йирик тадқиқот натижаси ушбу хулосага асос бўлди.
Шунингдек, россиялик инфекционист Евгений Тимаков ушбу штамм билан касалланишнинг асосий белгилари ҳақида маълумот берган. Унга кўра, агар одамда дарҳол бурун оқиши, бош оғриғи, томоқ оғриғи, овозда хириллаш кузатилса, бу унинг деярли юз фоиз «омикрон»га чалинганидан далолат беради.
Мутахассис, шунингдек, янги штамм ҳолсизлик, уйқу бузилиши, иситма, қорин оғриғи ва ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлар билан бирга кечишини айтган.
ЎзА
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил