Иқлим      Бош саҳифа

«Гулистон»нинг ҳуснига соя солаётган чиқиндихона

Ҳар гал фарзандларимни боғчага олиб бораётганимда йўл бўйида ташлаб кетилган чиқиндиларга кўзим тушади. Ҳали тили яхши чиқиб улгурмаган қизларим эса бу хунук манзарага қараб, «Ая, бижи» дейди.

«Гулистон»нинг ҳуснига соя солаётган  чиқиндихона

Қўлидаги конфет қоғози ёки банан пўчоғини ўша ерга (чиқинди қутиси бўлмагандан кейин шу-да) ташлайди. Ачинарлиси, ўша «чиқиндихона»дан ўн қадам нарида сомсахона бор. Ундан кейин мактаб ҳам жойлашган.

Тўғриси, ободонлаштириш хизмати машиналари чиқиндиларни ҳар куни саҳар олиб кетадию, барибир кечга томон унинг ўрни яна чиқинди билан тўлади. Ўйлаб қоламан, нима учун маҳалла ходимлари ёки ободонлаштириш маркази мутасаддилари бу ҳолатга кўз юмишади? Нима учун бу ерда чиқинди учун махсус қутилар ташкиллаштирилмайди? Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш мумкин бўлмаса, нима учун бу жой «норасмий чиқиндихона»га айланган? Хуллас, саволлар кўп. Жавоб эса...

Шу масала юзасидан меъёрий ҳужжатлар билан танишдик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида чиқинди қутилари мажбурий равишда ўрнатилиши кeрак бўлган жойлар белгиланган. Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг подьездига кириш йўлида – 1 та; ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объeктларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та; мeтро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та; аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, булварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада; бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада; кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунинг­дек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан чиқинди қутилари ўрнатилиши шарт.

Тўғриси бу талаблар фақат пойтахт аҳолисига тегишлими, деб ўйлаб қоламан. Чунки ўша чиқинди уюлиб ётган ҳудудда қарорда келтириб ўтилган, чиқинди қутилари қўйилиши мажбурий бўлган қатор объектлар: пиёдалар йўлаги, дорихона, мактаб, коллеж, катта савдо бекати, қатор савдо дўконлари ҳам бор. Аммо бу ҳудудларда ўрнатилган бирорта махсус қути ёки контейнерга кўзингиз тушмайди. Икки кўча наридаги аҳоли ҳам чиқиндисини шу ерга ташлайди. Кечга томон бу ер эгасиз кучук ва мушукларга тўлиб кетади.

Аҳоли саломатлиги, маҳаллалар ободлиги учун шу масалага ечим топилишидан умидвормиз. Айниқса, ҳозирги пандемия шароитида тозаликка риоя этиш, гигиеник қоидаларга амал қилиш биринчи галдаги вазифадир.

P.S. Маълумот учун, биз айтган жой Наманган вилояти, Чуст тумани «Гулистон» маҳалласи Чакоб кўчаси. Агар шу томонларга йўлингиз тушса, албатта юқоридаги манзаранинг гувоҳи бўласиз. Келинг, «Гулистон»ни чинакам гулистонга айлантирайлик. Бу борада мутасадди ташкилот раҳбарларидан жавоб кутиб коламиз.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар