Иқлим      Бош саҳифа

Ерни магнит бўрони қоплайди. Ундан қандай сақланамиз?

Олимлар айни шу кунларда Ерни магнит бўрони қоплаши ҳамда февраль ойининг биринчи ярмида жуда кучли геомагнит зарбалар кутилаётганидан огоҳлантирмоқда.

Ерни магнит бўрони қоплайди.  Ундан қандай  сақланамиз?

Лебедев номидаги физика институти қуёш лабораторияси мутахассисларининг илмий тадқиқот натижаларига кўра, Қуёш массаси тўлқини Ерга 2 февралда етиб келади, магнитосферадаги ҳолат 4 февраль куни «қизил» даражали бўлади. Кейинги магнит бўрони 5 февралда бўлиши кутилмоқда, бундан ташқари Ер магнитосфераси 6-10 февраль давомида бўрон таъсирида бўлади. 11 февраль куни эса кучли магнит бўрони бутун Ер юзини қоплайди. 10-12 февраль кунлари ҳам магнитосферадаги ҳолат ёмонлашиши кутилмоқда. Шунингдек, 18 ва 25 февралда мутахассислар яна иккита кучли Қуёш чақнаши кутилишини қайд этган.

Яқинда НАСАнинг Қуёш динамикаси обсерваторияси қуёшдаги М5.5 синфидаги чақнаш суратларини намойиш қилган эди. НАСА маълумотларига кўра, М5.5 синфига тегишли таснифга кўра, ўрта даражадаги чақнаш пайдо бўлган. Бундай ҳодисалар асосан электромагнит нурланишнинг катта эмиссиясидир. Чақнаш содир бўлганда, радиация бутун Қуёш тизимига ёруғлик тезлигида тарқалади ва энергия чиқиши кучли қувватга эга бўлса, у ердаги радио тўлқинларга, электроника ва бошқа қурилмаларнинг ишлашига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Аслида ердаги магнит бўронлари қуёшда чақнаш содир бўлишининг натижасидир. Чақнаш оқибатида энергия майдони заррачалар шаклида Ергача етиб келади. Бизни Қуёш таъсиридан ҳимоя қилувчи магнитосферада Ер юзасини зар­ядланган заррачалардан ҳимоя қилувчи магнит майдон ҳосил қилади. Қуёшдаги чақнаш эса шу қадар кучли бўладики, натижада магнит қобиғининг шакли бузилади. Электромагнит тўлқинлар Ер магнитосферасида пайдо бўлади. Шу тариқа магнит бўрони ер юзасини қоплайди ва инсонлар буни стресс, безовталик, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар орқали сезади.

Сайёрамизнинг магнитосфераси қўзғаладиган кунларида об-ҳавога сезгир одамлар, айниқса кексалар ва ҳомиладор аёллар бош оғриғи, заифликдан ва умумий ҳолатининг ёмонлашувидан азият чекиши мумкин.

Каррингтон воқеаси

Аслида бундай ҳодисалар илгари ҳам кўп бора содир бўлган. Масалан, энг кучли магнит бўрони 1859 йил 1-2 сентябрда кузатилган. Шу сабабли АҚШда телеграф линиялари ишдан чиқади ва Куба, Ямайка, Багама ороллари аҳолиси ярим тунда осмондаги шимолий ёғдуни томоша қилишга муваффақ бўлади. Ўшанда ёғду шунчалик ёрқинлигидан ухлаб ётган қушлар уйғониб, сайрай бошлагани, одамлар эса тонг отди деб ўйлаб ишга боришга тайёргарлик кўргани тарихга муҳрланган. Воқеа шунчалик эсда қоларли бўлганки, буни биринчилардан хабар берган астроном Ричард Каррингтон шарафига Каррингтон воқеаси деб ном берилган.

Кичикроқ магнит бўронлари ҳам тарихдан ўрин олган. Масалан, 1989 йил 13-14 март кунлари бўлган электромагнит бўрони туфайли Канаданинг Квебек шаҳрида трансформаторлар ўчирилган ва шаҳар 9 соатдан ортиқ электрсиз қолган. 2003 йил 19 октябрдан 5 ноябргача давом этган магнит бўрони вақтида эса радио алоқалари бир неча соатга узилиб қолган, самолётлар учун Америка навигация тизими тахминан 30 соат давомида ишламаган. Ўшанда магнит бўрони Япониянинг АДEОС-2 сунъий йўлдошига жиддий зарар етказган.

Магнит бўронининг белгилари

Бундай вазиятда инсонлар саломатлигида юрак-қон томир тизимининг бузилиши (аритмия, қон босимининг кўтарилиши), қон томир тонусининг бузилиши билан боғлиқ бўлган бош оғриғи, баъзида мигренга ўхшаш ҳолатлар, заифлик, чарчоқ, уйқусизлик кузатилиши мумкин. Шунингдек, сурункали касалликларнинг кучайиши, лейкоцитлар миқдорининг камайиши ва натижада иммунитетнинг вақтинчалик заифлашиши, қоннинг вис­козитесини ошириш, тромбознинг куча­йиши, ёмон кайфият ҳамда асабийлашиш кабиларда намоён бўлади. Соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамлар магнит бўронларининг салбий таъсирига кўпроқ мойиллик сезади.

Қандай ҳимояланиш керак?

Олимлар геомагнит бўронлар пайтида инсон қонида холестерин даражаси кўтарилишини аниқлашган. Яъни бундай пайт­да ҳайвон ёғлари асосида тайёрланган ёғли, юқори калорияли овқатлардан воз кечиш, енгил сабзавот ва мевали маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қон айланишига салбий таъсиридан сақланиш учун эса кўпроқ душ қабул қилиш, сузиш, ёки қон айланишини яхшиловчи бошқа жисмоний ҳаракатларни бажариш лозим. Имкон қадар асабийлашмасликка ҳаракат қилиб, тўйиб ухлаш, тоза ҳавода тез-тез юриш мақсадга мувофиқ. Спиртли ичимликлар истеъмоли ва чекиш бундай вазиятда ҳар қачонгидан-да хавфлидир.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар