Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«Она»ликка номуносиб оналар Бу фожиали ҳолатлар илдизи нимага бориб тақалади?

Ўзбекларга азал-азалдан болажон деган таъриф берилади. Ишдан чарчаб келсангиз фарзандингиз югуриб келиб бағрингизга отилиши билан бор ғам-ғуссангиз чарчоқларингиз чиқиб кетади. Унинг бахту камоли, эртаси учун ҳатто жонингизни беришга тайёр бўласиз.

«Она»ликка  номуносиб оналар  Бу фожиали ҳолатлар илдизи нимага бориб тақалади?

Турмуш қуриб фарзандли бўлгач, энди у учун ҳам бахтли бўлишингиз, у учун ривожлангингиз, унинг учун яшагингиз келади. Интиласиз, ишлайсиз, жойи келса жонингизни тикиб бўлса ҳам уни ғамлардан, хавфлардан ҳимоя қиласиз.

Айниқса, оналарнинг бу борадаги хизмату ҳақларини таърифлашга тил ожизлик қилади. Уларнинг фарзандини ҳимоя қилиш, асраш борасида кўрсатган жасоратлари достонларга мавзу, бутун бошли асарлар ёзилишига илҳом бўлган. Бироқ, бугун ижтимоий тармоқларни кузатаётиб меҳрсиз, қалбини моғор босган айрим ота-оналарнинг фарзандларига шафқатсизларча муносабатига бот-бот гувоҳ бўляпмиз, бу эса бизнинг она, ота, тарбия борасидаги қадриятларимизга, хулосаларимизга катта путур етказмоқда.

Кўпчиликнинг хабари бўлса керак, яқинда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги кўчаларнинг биридаги чиқинди контейнерлар ичидан янги туғилган чақалоқнинг мурдаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Орадан бир неча кун ўтмасдан Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ҳам янги туғилган гўдакнинг жасади кўчадан топилганлиги тўғрисида Бош прокуратура хабар қилди.

Очиғи, бу хабарларни ўқиб ваҳимага тушдим. Ҳали бу ёруғ дунёни кўрмасдан ўз оналари томонидан «ўлдирилган» норасидаларга ачиндим. Наҳотки «болажон» бўлган элнинг дийдаси шунчалик қотиб кетган бўлса?!

Фарзанд тарбияси билан шуғулланиш асосан оналарнинг вазифаси деб биламиз. Лекин ўз фарзандини хор қилган жамият одамларидан кейинчалик нимани кутиш мумкин? Ҳайвонлар ҳам ўз боласини дунёга келтирар экан, ён атрофдан қизғаниб, қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қилиб, то оёққа тургунча унга тиргак бўлади. Биз эса инсонмиз-ку. Наҳотки, инсон номига доғ тушириш шунчалик оддий ҳол бўлиб қолди?!.

Ёшлигимда уйимиз олдида каттакон тут дарахти бўларди, унга ҳар хил қушлар келиб қўниб эрта тонгдан хониш қилишарди. Бир куни қулоғимга қушларнинг шовқини эшитилди. Қарасам чумчуқ боласи ерга тушиб кетган экан. Полапоннинг ерда ётганини кўриб чумчуқлар шунақанги шовқин қилишяптики, онаси бўлса полапонини, у еридан туртиб, бу еридан туртиб атрофида гирдикапалак бўляпти. Мен эса аста бориб чумчуқ боласини инига олиб қўйдим.

Наҳотки мана шундай ваҳшийликка қўл урган «она»лар шу қушларчалик ҳам бўлолмайди? Худди уста қотиллардек, киприк қоқмасдан ўз жигарбандини ҳали дунёга келиб улгурмасданоқ нобуд қилса? Наҳотки, фарзанд деб аталмиш неъматни ахлатга ташлайдиган даражага етиб келган бўлсак?!

 

Бу аянчли ва фожиали ҳолатларнинг таг заминини суриштирсангиз, албатта унинг илдизи, бир жиноятни ёки қинғирликни яширишга, бир шармандаликдан қутулиб қолиш учун ҳаракатга туташади. Бу ҳолатга тушиб қолишнинг ўзи оиладаги тарбиясизликнинг, фарзандларни ўз ҳолига ташлаб қўйишнинг аччиқ «меваси» экани кундай равшан.

 

Хўш, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар нега тез-тез такрорланмоқда? Бунга аслида биз – ота-­оналар асосий айбдор эмасмизми? Таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини бугунги воқеалар ҳам исботлаб турибди. Тарбия масаласига ­эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизга аён бўлди. Аммо бугун айримларга ана шу ҳақикатни айтсангиз сизга: «Нима қилай, ишламасанг бўлмаса!», «Кўряпсиз-ку, осонмас ҳаёт ташвишлари, болаларнинг еб-ичиши, кийим-кечаги бор...», «Ҳа энди ўзи омон бўлса, тарбия­си бир гап бўлар...» қабилидаги ўзини оқлашлари, аслида ҳамма нарсаси бор, ўзига тўқ бўла туриб очкўзлиги сабаб пул кетидан қувиб юрганини англамаётганлиги жудаям катта хавфдир.

Сизга айтар гапимиз тарбия «бир гап бўладиган» нарса эмас. Унинг учун жон куйдириш шарт. Мол-дунё, кийим-кечакка ҳирс қўйиш дардидан қутулмас эканмиз, тарбия билан шуғулланишга ҳеч қачон вақт топилмайди.

Гўё кўпчиликнинг фарзанд тарбияси билан банд бўлишга ортиқча вақти йўқ эмиш. Аммо ижтимоий тармоқларда ҳақоратлашиб жанжаллашишга, соатлаб кераксиз «чат»ларда гап сотишга вақтингиз бор. Бу вақтни ўлдириш дейилади. Гўёки банддайсиз, лекин ғирт бекорчи нарсаларга умрингизни сарфлаяпсиз. Ваҳоланки, тарбия масаласи билан ортиқча вақтда эмас, ҳар дақиқада шуғулланиш даркор. Олимларнинг аниқлашича, бир суткада фарзанд тарбияси учун фақатгина ўн икки дақиқагина вақт ажратадиган ота-оналар ҳам бор экан. Бу дақиқалар ҳам асосан дастурхон атрофида ўтирганда, бола кўчага чиқаётганда, мактабга кетаётгандаги бериладиган кичик танбеҳлардан ташкил топган бўларкан.

Аллома Имом Ғаззолий бундай дейди: «Болалар ота-оналарига берилган бир омонатдир. Боланинг қалби ҳар қандай нақшу тасвирдан холи бир қимматбаҳо гавҳардир. У қандай нақш солинса, қабул қилади, қаёққа букилса, эгилади. Агар яхшиликка ўргатилса, шу билан ўсади ва дунёю охиратда саодатга эришади. Унинг савобига ота-онаси ҳам, ҳар бир муаллиму устозлари ҳам шерик бўлади. Агар ёмонликка одатлантирилса, ҳайвонлардек ўз ҳолига ташлаб қўйилса, охир-оқибат ҳалок бўлади. Гуноҳи эса унинг тарбияси учун жавобгар бўлганларнинг гарданига тушади». Демакки, ўзимизнинг гуноҳларимиз етмагандек, фарзандларимизнинг ҳазон бўлган келажаги, ноинсоний хатти-ҳаракатлари учун ҳам жавобгар бўламиз.

Азиз ота-оналар, бу борада олиб бораётган ишларингизга бир назар ташлаб кўринг-а. Сиз буни қай даражада уддалаяпсиз, фарзандингизга, унинг тарбиясига қанча вақт ажратяпсиз? Пул, бойлик, молпарастлик кетидан қувиб, эртага афсусларда қолмаслик учун бугун эсимиз борида ҳулоса чиқарайлик. Қани эди бу мулоҳазаларимизни, миллионлаб ота-оналар ўқишса. Ота-она номини олган инсон борки, ҳар куни уйда, оила даврасида ўн дақиқагина мутолаа, тарбия учун вақт ажратганда эди... Афсус!..

 

Мансурбек ЖАББОРОВ

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар