Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг халқаро қуёш альянсига интеграцияси: мақсад ва вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Ўзбекистоннинг халқаро  қуёш альянсига интеграцияси:  мақсад ва вазифалар

Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда.

Сўнгги йилларда олиб борилаётган мазкур сиёсат Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларида ҳам акс этмоқда. Мамлакатда олиб борилаётган тезкор ислоҳотлар минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон билан Ҳиндистоннинг ҳар томонлама алоқаларини кучайтириш учун кенг имкониятларни очмоқда.

Жорий йилнинг 27 январь куни бўлиб ўтган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» биринчи саммити Ҳиндистон ҳукуматининг Ўзбекистон ва қолаверса, бутун Марказий Осиё минтақаси билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган катта қизиқишини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон Президенти видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган мазкур саммитдаги ўз нутқида амалий ҳамкорликни амалга оширишнинг стратегик устувор йўналишларини белгилаб, бу борада аниқ таклифларни илгари сурди.

Ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий йўналишлар қаторида «яшил» тараққиёт масалалари бўйича ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада «Энергетик самарадорлик ва «яшил» тараққиёт масалаларига муҳим эътибор қаратмоқдамиз. Шу муносабат билан Ҳиндистоннинг муваффақиятли тажрибаси ва технологиялари биз учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳурматли Ҳиндистон Бош вазири ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро қуёш альянсига қўшилиш ниятидамиз», – деди ­Шавкат Мирзиёев.

Айтиш жоиз, Халқаро қуёш альянси халқаро битим асосида фаолият олиб борадиган давлатлараро ташкилот бўлиб, бугунги кунда ушбу альянсга 121 давлат аъзо ҳисобланади. Альянс нисбатан яқин йилларда ташкил этилган бўлса-да, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан кейин дунёдаги энг катта давлатлар гуруҳидир.

«Халқаро қуёш альянсини ташкил этиш бўйича ҳадли битим» мазкур ташкилотнинг асосий бошқарув ҳуқуқий ҳужжати бўлиб, унга Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган қуёш ресурсларига имконияти юқори бўлган давлатлар мазкур ҳужжатни ратификация қилиш, қабул қилиш ёки тасдиқлаш орқали аъзо бўлиши мумкин.

Альянсни ташкил этиш Ҳиндистон Бош вазири томонидан Иқлим ўзгаришлари бўйича Париж келишуви қабул қилиниши олдидан ташаббус қилинган эди. Франция ҳукумати томонидан мазкур ташаббус қўллаб-қувватланган ҳолда қуёш энергетикасини ривожлантириш мақсадларида альянсга аъзо давлатлар учун 2022 йилда 1 млрд. евро маб­лағ ажратилиши назарда тутилган.

Халқаро қуёш альянсини ташкил этиш бўйича ҳадли битим 2016 йилда жорий этилган бўлиб, ташаббус қуёш энергиясини ривожлантириш бўйича глобал ўзаро саъйи-ҳаракатлар ифодасидир.

Альянснинг асосий вазифаси қуёш ресурсларига бой давлатларда қуёш энергетикасини тез ва оммавий жорий этиш учун соҳада ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда бу борада салоҳиятни ошириш мақсадида инновацион молиявий воситаларни жорий қилишга йўналтирилган.

Шунингдек, халқаро ҳужжатда альянсга аъзо давлатларнинг қуёш энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма буюртмалар олиши назарда тутилган. Бу ўз навбатида манфаатдор давлатлар учун қуёш энергияси қурилмаларини жорий этишга ва унинг таннархи арзонлашишига имкон яратади.

Эътироф этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилда «Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро агентлик Уставини (Бонн, 2009 йил 26 январь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни имзоланган бўлиб, бугунги кунда мамлакатда мазкур халқаро ҳужжат доирасида олинган мажбуриятлар юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши соҳани тизимли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асос­ларини яратиб берди.

2021 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида умумий қуввати 100 мВт бўлган қуёш электр станциясининг ишга туширилиши эса халқаро ҳужжат мажбуриятларини амалга оширилишининг яққол амалий намунасидир.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатда қуёш энергиясини ривожлантириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқнинг тенг иштирокчиси сифатида Халқаро қуёш альянсига қўшилиш имкониятига замин яратади.

Мамлакатда бу борада мавжуд ҳуқуқий, иқтисодий, илмий ва энг асосийси табиий-иқлим салоҳият халқаро ҳужжат доирасида олинадиган мажбуриятларни тўлиқ амалга ошириш кафолатини беради.

Шунингдек, саммитда давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил» энергетика соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик масалаларини жорий йил сентябрь ойида Оролбўйида БМТ шафелигида ўтказиладиган халқаро форумда батафсил муҳокама қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда жаҳонда «яшил» технологияларни яратиш ва сотиш бозорларининг ҳар йили 30 фоизга ўсаётгани ва жаҳон ялпи ички маҳсулотига қўшаётган ҳиссаси йилига 6-7 фоизга қадар ортаётгани кузатилиши баробарида, мамлакатимизда экологик тоза асбоб-ускуналар бозорини ривож­лантиришга ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келгусида барча саноат корхоналарида Ҳиндистоннинг муваффақиятли тажрибаси ва «яшил» технологияларига ўтишни таъминлаш, нафақат мамлакат иқтисодиётини, балки минтақада барқарор экологик муҳитни сақлаб қолиш имконини яратади.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган муҳим таклиф ва ташаббусларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакатларимизнинг «Ҳиндистон – Марказий Осиё» форматидаги кўп томонлама шериклигини янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.

 

Азизбек КАЛИМБЕТОВ,

Давлат экология қўмитаси

Атмосфера ҳавосини

муҳофаза қилиш

бошқармаси бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар