Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёнинг қатор мамлакатларида «омикрон»дан ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани хусусида баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, янги штамм аниқланганидан буён 90 миллионга яқин касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди. Бу 2020 йилда COVID-19ни юқтирган жами беморлар сонидан ҳам кўп.
«Энг ёмони, ҳозир сайёрамизнинг аксарият минтақаларида ўлим кўрсаткичларининг жуда хавотирли ўсишини кузатяпмиз» – деди Т. Гебрейесус.
ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг хулосаси ҳам шунга яқин. У бундай шароитда COVID-19 туфайли жорий этилган барча чекловларни бекор қилишга ҳали эрта эканлигини маълум қилди.
«Биз ҳукуматларни эҳтиёткорликка чақирамиз, чунки аксарият давлатлар «омикрон» пандемиясининг чўққисидан ўта олгани йўқ. Айрим ҳудудларда эса эмлаш даражаси жуда паст. Шунинг учун ҳозир барча коронавирус чекловларини бирданига олиб ташлаш вақти эмас», – дейди ЖССТ эксперти.
Ана шундан келиб чиқиб, 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берган давлатлар сафига Қатар ҳам қўшилди. Австралияда эса 16-17 ёшли ўсмирлар қайта вакцина олиши белгиланди. Бунга мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб бўлди.
Саудия Арабистонида февраль ойидан жамоат транспортидан фақат эмланганлар фойдаланишлари мумкин. Ушбу чеклов поезд, такси, автоуловларни ижарага олиш ҳамда паромларга ҳам тааллуқлидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил