Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилРоссияда ХII асрга тегишли ёғоч қувур топилди. Унинг узунлиги 4 километрни ташкил этади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, мазкур қувур ҳозиргача тўлиқ ишлайди.
Дарҳақиқат, Россияда ёғоч қувурлардан ясалган биринчи сув таъминоти тизими ХII асрнинг бошларида «Великий Новгород»даги Ярослав судида қурилган. 1804 йилдан бошлаб эса биринчи шаҳар сув таъминоти тизими яратилган. Йигирма мил узунликдаги сув қувури аҳолини ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қила бошлайди. ХII асрга тегишли ёғоч қувур дарахтларнинг нечоғлик аҳамиятли ва кенг маънода хомашё сифатида хизмат қилишининг яна бир исботидир. Зеро ҳозирга қадар қад ростлаётган уйларимиз том қисми, ром, эшиклари ва бошқа кўплаб жойларида ҳам ёғочдан фойдаланилади.
Илгари қурилган уйларнинг пол ва паталоги ҳам ёғоч хомашёсидан қилинган қурилиш материаллари билан ёпилган ва бу уйда бир хил ҳароратни ушлашда ёрдам берган.
Аммо бугун биз улардан воз кечиб, ўрнига бетон ва бошқа замонавий қурилиш материалларидан фойдаланяпмиз. Натижада эса уйларимиз ёзда иссиқ, қишда совуқ.
Ёғоч ёки ғиштли сув қувурларидан фойдаланиш ҳам аллақачон унутилиб кетган. Бугунги кунда сув таъминоти тизимларида ишлатиладиган қувурларни ишлаб чиқариш учун асосий материаллар: қуйма темир, пўлат ва полимер ҳисобланади.
Бугунги кунда Россия Федерациясининг сув таъминоти тармоқларининг умумий узунлиги 463 минг километрдан ошади ва уларнинг умумий қуввати кунига 90 миллион куб метрдан ортиқ сувни ташкил этади. Статистик маълумотларга кўра, Россияда марказлаштирилган сув таъминоти тармоқлари шаҳарларнинг 99,4 фоизини ва шаҳар типидаги аҳоли пунктларининг 93 фоизини қамраб олади.
Интернет материаллари
асосида тайёрланди.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил