Маълумки, 2021 йил 18 май куни ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи мажлисида минтақа келажаги учун тарихий аҳамиятга эга ҳужжат, яъни Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция қабул қилинди.
Мазкур резолюцияни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор билан тасдиқланган «Йўл харитаси» асосида Оролбўйи ҳудудида аллақачон кўплаб лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.
Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожеалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатлар қатъий давом эттирилиши, денгизнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил этилиши, Оролбўйида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари халқимизни юксак марралар сари руҳлантирмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан жорий йилнинг 5-6 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Парламентнинг Оролга нигоҳи» мавзусида экологик акцияси тадбирлари ўтказилди.
Акция иштирокчилари томонидан жойларда йиғилган 1 тоннадан ортиқ саксовул уруғи кўчатлари Мўйноқ туманида ташкил этилган Марказий штабга топширилди. Шунингдек, акция иштирокчилари Оролбўйи ҳудудида ҳашарчилар билан биргаликда саксовул кўчатларини ўтқазиш ишларида иштирок этишди. Оролнинг қуриган ҳудудида жойлашган Марказий штабда ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Оролнинг қуриган тубида экилган саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликларни экиш ва ўрмон барпо этилаётгани бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакиллари томонидан тўлақонли маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, Орол денгизининг қуриган тубида меҳнат қилаётган ўрмончилар учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Штаб майдонида ўрнатилган саҳнада қорақалпоғистонлик ва хоразмлик санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Иштирокчилар ўзаро суҳбатларда бу ерда ишлаётганлар кайфияти, фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан қизиқишди.
Акция сўнггида иштирокчилар Мўйноқ шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати,
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш масалалари қўмитаси аъзоси
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил