Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилТуризм ва спорт вазирлиги бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.
Қарши шаҳридан 176 км. узоқликда жойлашган XIV аср зиёратгоҳи ва масжиди бўлган «Лангар ота» ҳамда «Майданак» обсерваторияси ҳудудигача бўлган йўл, электр таъминоти, сув ва оқова сув инфратузилмаси ўрганилиб, тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, Майданак тоғларида чанғида учиш ва отда сайр қилиш каби хизматлар ташкил қилинади. Шунингдек, 7900 гектар арчазор ҳудудларида 500 та енгил типдаги коттежлар, тоғ йўлининг 66 километри атрофи, яъни Кўкбулоқ, Ўртадара, Чуқурқишлоқ, Каттаўра, Боғобод қишлоқларида 100 дан ортиқ уй меҳмонхоналар барпо этилиши режалаштирилган.
Ундан ташқари, кўрсатиладиган хизматларни диверсификациялаш орқали ҳудудда «Mountain treck», «Mountain bike» ва экстремал туризм хизматларини ривожлантириш режа қилинган. Шу билан бирга, осма дор йўли, уч юлдузли меҳмонхона ҳамда соғломлаштириш мажмуалари қурилади.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил