Табиат      Бош саҳифа

Каналлар нима учун гидропостлар ва сувни ҳисобга олиш ускуналари билан жиҳозланади?

Сув етишмаслиги ёки ортиқча намгарчиликнинг олдини олиш учун фермерлар далага етказиб бериладиган сув миқдорини назорат қилишлари муҳимдир.

Каналлар  нима учун  гидропостлар  ва сувни ҳисобга олиш ускуналари билан жиҳозланади?

Чегаралар ҳамма учун ҳар хил, улар дала майдонига ва етиштирилган экинларнинг турига қараб ҳисоблаб чиқилади. Дарҳақиқат, баъзи экинлар кўпроқ сув талаб қилади, бошқалари камроқ. Масалан, 1 гектар майдон пахта мавсумда тахминан 5500 м³ сув «ичади». Буғдой экилган худди шунча майдонга эса камроқ сув керак – 3600 м³. Сув кам бўлган даврда чегаралар камайиши мумкин.

Ушбу маълумотларнинг барчаси асосида сув таъминотини маҳаллий Сув истеъмолчилари уюшмасининг вакили бўлган мироб-гидротехника муҳандислари назорат қилишади.

Суғориш сувини ҳисобга олиш ускуналари Ўзбекистонда каналларнинг рельефи, қияликлари ва бошқа хусусиятларга қараб, шунингдек бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, бир неча турдаги оқим тезлигини аниқлайдиган сув ўлчаш мосламалари қўлланилади.

Уларни, шунингдек, сув чиқарадиган қурилма деб ҳам аташади , чунки улар оқимни тўсиб турадиган қурилма ёки иншоот бўлиб, сувни узатиб беради. Учбурчак шаклидаги «Томон сув чиқарувчиси», трапециясимон «Чиполетти сув чиқарувчиси», «САНИИРИ сув ўлчагич», «Симметрик профилнинг қатъий ўзани» ва бошқалар мавжуд.

Улар каналларнинг муайян жойларида ўрнатилади ва меъморий ҳужжатлар ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга рухсат берилади. Сув чиқарувчи қурилмалар ёрдамида сув сарфини ўлчаш муайян формулалар бўйича амалга оширилади.

Тажриба тариқасида Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг 1-компоненти доирасида ГИЗ томонидан 720та ГИДРОПОСТ ўрнатилди. Илк ҳудудларда СИУ вакиллари бўлган сувчи мутахассислар учун сувни ҳисобга олиш бўйича ўқув тренинглари ўтказилди. Шунинг­дек, сувни тежайдиган технологиялар бўйича тажрибани ёйиш мақсадида илк 60 гектардан зиёд майдонда томчилатиб суғориш ва пуркагич каби технологиялардан фойдаланган ҳолда мевали боғлар барпо этилди.

 

«Сув йўли» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔75

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар