Табиат      Бош саҳифа

Каттақўрғон кўчатлар  экишга шай

Баҳорнинг илк кунлариданоқ юртимизда «Яшил йиллик» лойиҳаси доирасида дарахт экиш, ниҳол ўтқазиш жараёнлари кенг миқёсда  бошланади. Аммо бунинг учун кўчатлар захираси тайёрми?

Каттақўрғон кўчатлар   экишга шай

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофида жойлашган кўчатчилик билан шуғулланувчи кўчатхоналарга бориб, етиштирилаётган ниҳолларнинг тури ва навлари билан танишди.

Айни пайтда Каттақўрғон шаҳрида жами 38 минг 455 дона 16 турдаги мевали ва манзарали ҳамда бутасимон дарахт кўчатлари баҳорги мавсумда экишга шай ҳолатга келтириб қўйилган.

Мисол учун, кўчатхоналарда баҳорги дарахт экиш ишларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, гилос, олма, беҳи, ўрик, дўлана ва хурмо сингари мевали, павловния, катальпа, шумтол, терак, қайрағоч, элдор қарағайи, тут, туя, шум тол каби манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда. Ҳозирда эса, мазкур кўчатларни тарқатиш бўйича корхона ва ташкилотлар билан  шартномалар тузиш  бошлаб юборилган.

Хусусан, Каттақўрғонда 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбирига тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар