Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилУйғониш, яшариш, янгиланиш фасли бўлмиш баҳор яқинлашиб келмоқда. Дов-дарахтлар куртак ёзиб, майсалар бўй чўзиб, айрим жойларда ҳатто баҳор элчилари бўлмиш момоқаймоқлар ҳам гуллай бошлади. Бу баҳорги қизғин ишларга тайёргарлик кўришга бўлган ишора аслида.
Азал-азалдан халқимиз баҳорда дарахтлар тагини оқлайди, ёш ниҳолларни ерга қадайди. Ариқ ва зовурларни тозалаб, ерга экин эка бошлайди. Бу даврда қилинган ҳаракатлар нафақат йиллик ҳосил, мўл-кўлчиликни, балки табиат билан уйғунликни билдиради.
Шу боис юртимизнинг ҳар гўшасида баҳорги ишлар қиш тугамасидан бошлаб юборилади. Айниқса, дарахт экишдек муҳим ишни бир кун ҳам кечиктирмасликка, ниҳолларни яна биттага бўлсада кўпайтиришга ҳаракат қилаётган кишиларни кўриб севинмаслик мумкин эмас. Бугун ана шундай жонкуярликни Жиззах вилояти Арнасой туманида ҳам кузатиш мумкин.
Қайд этиш лозимки, ўтган йилнинг куз фаслида Арнасой ҳудудига жами 487 500 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилган эди.
Экилган кўчатлар парваришига масъуллар томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ. Шунингдек, жорий йилда «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида яна 1 млн. 329 мингдан зиёд дарахт экиш режа қилинган бўлиб, шундан 785 мингдан кўпроғи баҳорги мавсумда экилиши кўзланган.
Шу кунларда Арнасой туманида жорий мавсумги кўчат ўтқазиш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Мутасаддилар аҳолини яшилликка чорламоқда ва бунда ўзлари намуна кўрсатмоқда. Жумладан, Дўстлик-Арнасой туманлари чегарасидаги 900 метр жойга қўш қатор қилиб арча ва тут кўчатлари экилди. Туман ҳокими Хуршид Алимарданов барча корхона ва ташкилот раҳбарларига қарата «Аввало бу хайрли ишда ўзимиз туманимиз аҳолисига намуна бўлишимиз керак» дея сўзлади ва фаолликка ундади. Ҳозирда ушбу кўчанинг ён тарафига 450 туп арча кўчатлари ва зовур ёқасига 280 туп тут кўчатлари ўтқазилди. Бу каби ишлар туман бўйлаб давом этмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси
Жиззах вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил