«The Daily Mail» нашри ер юзидаги энг кекса одам — 145 ёшли индонезиялик Мбах Гово тўғрисида мақола чоп этди.
Ҳукумат Говонинг сўзларига таяниб, унинг паспортига 1870 йилнинг 31 декабрида туғилганини қайд этган. Фарзандлари аллақачон оламдан ўтиб кетган бу нуроний ҳозир невара, эвара ва чеваралари қуршовида яшамоқда. Кампири ҳам 1988 йилда вафот этган.
Говонинг кўзлари аллақачон кўрмай қолган, мустақил овқатлана олмайди. Радио эшитиб, кунини ўтказади.
Ўзининг таъкидлашича, 120 ёшга тўлганидан бери ўлимга тайёргарлик кўради. Аммо... Ҳатто, васиятини ҳам бир неча марта ўзгартиришга мажбур бўлди. «Суперпенсионер» узоқ умр кўриш сири тўғрисида сўраганларга доим оддийгина қилиб «Қаноат ва сабр туфайли», дея жавоб беради.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔36
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔92
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил