Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Устюртда топилган «МАУГЛИ» нега у одамлардан олисда яшаган?

1957 йилда бир гуруҳ геолог­лар вертолётдан бўриларни отиб ташлаш учун Устюрт саҳросига (Туркманистон билан Қорақалпоғистоннинг чегарасида, Сариқамиш кўли атрофларида) овга чиқади.

Устюртда топилган  «МАУГЛИ»  нега у одамлардан олисда яшаган?

Геологлар бўри тўдасига қувиб етиб олади, аммо қочаётган ҳайвонлар орасида тахминан беш ёшли боланинг югуриб кетаётганини кўриб, ҳайратдан қотиб қолишади. Бола ҳам бўрилар билан бирга осмондаги душмандан қочиб қутулишга ҳаракат қилар эди.

Одамлар болани қутқаришга қарор қилишади ва барча бўриларни отиб ташлаб, вертолётни ерга қўндириб, болани ушлашга ҳаракат қилишади. Лекин уларга болани тутиш осон кечмайди. Бола худди бўри боласи каби ириллаб яқинлашганни тишлаб, тепар эди. Геологлар амаллаб болакайни тутиб, уни биринчи навбатда, шифокорларга етказишади. Кичкина боланинг бўрилар орасига қандай қилиб тушиб қолгани ва унинг ота-онаси ким бўлгани номаълум эди. Касалхонада унга олигофрения ташхиси қўйилади ва Тошҳовуз руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилади.

Бундан кейин унинг учун одамлар турмушига кўникиш каби жуда қийин ва фожиали ҳаёт бошланади. Болага Жума Жумаев деб исм қўйилиб, инсоний одатлар ўргатила бошлайди. Жума тўрт оёқлаб бўрига ўхшаб ҳаракат қилар эди, шу боис тиззалари ва кафтларида қадоқлар пайдо бўлганди.

У аста-секин юришни, ичишни ва овқатланишни, кейинроқ тишларини ювишни, сочларини тарашни, ҳожатхонадан фойдаланишни ва ҳаттоки шахмат ўйнашни ҳам ўрганди. Баъзи шифокор-аёллар кичкина болага раҳми келиб, уйларидан ҳар хил пишириқлар олиб келиб, овқатлантириб турди, кийимларини ювишди.

Ўн беш ёшида Жума ёзишни, ўқишни ва ҳатто бўрилар билан қандай яшаганлигини айтиб беришни ўрганди.

Жуманинг сўзларига кўра, бўрилар унга одамлар каби муносабатда бўлишган, унга озиқ-овқат ва бошпана беришган, одамлар эса аксинча унинг «оиласини» вайрон қилиб, ваҳшийлар каби муносабатда бўлган. У одамлар онасини, отасини, ака-ука ва опа-сингилларини (бўриларни) ўлдиришганини кўзларида ёш билан айтиб, бармоғи билан осмонга ишора қилган, яъни юқоридан отиб ўлдиришганини тушунтирган.

«Бўри менинг онам»

Жумани бир касалхонадан иккинчисига тинмасдан кўчириб туришди. У Тош­ҳовуздан Ашхободга, сўнг Ашхобод яқинидаги тоғлар орасидаги Калининский қишлоғига кўчиб ўтди. Бу ерда, тоғлар орасида моховлар ҳам сақланар эди. У, шунингдек, уран кони билан танилган Қизилқоя (Красноводск вилояти)га ҳам юборилди. Шу вақтларда туркманистонлик кинорежиссёрлар бу даҳшатли жой ҳақида гапиришга ҳаракат қилишди, аммо уларга бундай қилиш тақиқланди.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида оммавий ахборот воситаларида «Маугли» ҳақида маълумот пайдо бўлгандан сўнг, Москвадан «Московский комсомолец» газетаси, «Огонёк» журнали каби таниқли нашрларнинг журналистлари у ҳақида материал тайёрлаш учун Туркманистонга келишади.

Шу вақтда ОРТнинг «Взгляд» дастури бошловчиси Влад Листьев Жума Жумаев ҳақида кўрсатув тайёрлаб, унинг машҳурлигини янада оширди.

Келган журналистлар Жумани ҳайвонот боғига олиб бориб, қафасда ўтирган бўриларни кўрсатишар эди. Влад Листьевнинг сўзларига кўра, Жума қафасдаги бўриларни кўрганда жуда ҳаяжонланган ва узоқ вақтгача гапира олмай, бўрилар қафасига киришга жон-жаҳди билан уринган.

1992 йилда Жума Ашхободга олиб келинганида, унга режиссёр Булат Мансуров онасининг расмини чизишни илтимос қилади. Аммо Жумаев бўрини чизарди. Жума ёмон гапирганига қарамай, унга нима дейилганини жуда яхши тушунган. Мансуров унга: «Жума, бу бўри» деса, у шунчаки жилмайиб қўйиб, кўзларида ёш билан «Бу – онам» деб жавоб берган.

Жума 37 ёшида паспорт ва нафақага чиқиш ҳуқуқини олади, лекин у умрининг охиригача руҳий касалликлар шифохонасидан чиқа олмайди.

Жума Жумаев – фаннинг мислсиз кашфиёти

Жуманинг навбатдаги жойи, аввалги уран конларида жойлашган Красноводскдан 300 километр узоқликдаги Қизилқоя тумани руҳий касалликлар шифохонаси бўлди. Бу жойда нурланиш кучли эди. Москвадан келган психиатр шифокор шахсан ўзи нурланиш бор-йўқлигини текшириш учун шахталарнинг бирига тушади, лекин шундан кейинги қолган 3 йил умрини ўзи шифохонада ўтказади.

Касалхонанинг янги бош шифокори лавозимига тайинланган Мишенко Владимир Панфилович ўз хизматини биринчи навбатда шифохона жойлашган бутун ҳудудни дозиметр билан ўлчашдан бошлаган. Кейин у ўз беморлари учун хавфсиз янги жойдан шифохона излашни талаб қилади. Лекин, кўп ўтмай, у ҳам сирли равишда ўлим топади.

Сўнг Жума махсус мактаб-интернатга ўтказилади. Журналистларнинг охирги интервьюси 1996 йилда бўлиб ўтган, шундан кейин касалхона эшиклари ҳамма учун батамом ёпилади ва Жума ҳақидаги маълумотлар тўлиқ махфий бўлиб қолади. Унинг кейинги ҳаёти қандай кечгани қоронғу. Қачон ва қандай шароитда вафот этгани номаълум.

– Устюртдаги Мауглини, яъни Жумани Қорақалпоғистон ҳудудида, яъни Сариқамиш кўли атрофларида тутишган, – дейди қорақалпоғистонлик ёзувчи Ўмирбай Ўтеўлиев. – Мен Устюртдаги чўпонлардан бу воқеани кўп эшитганман. Бўриларда жуда кўп каромат бор.

Шуни таъкидлаш керакки, Жума дунёдаги бошқа Мауглиларга нисбатан кўпроқ умр кўрди. Бошқалар 40 ёшгача ҳаёт бўлган бўлса, Жума тахминан 50 йил яшаган. Лекин у бўрилар билан тахминан 5 йил ва одамлар билан 40 йилдан ортиқ яшаганига қарамай, одамлар жамиятини тушуна олмади. Жума Жумаев феномени фан учун ҳам янги кашфиёт бўлди. Унинг исми илмий адабиётларга ҳам киритилди.

 

Есимхан ҚАНААТОВ,

журналист




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар