Табиат      Бош саҳифа

Ҳимояга муҳтож табиат

Инсоният ўз ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, чексиз эҳтиёжларини қондириш учун қанчалик ҳаракат қилгани сари табиат тобора ҳимояга муҳтож бўлиб бораётир.

Ҳимояга муҳтож  табиат

Бугун она табиат ва унинг бағридаги неъматлар – ўсимликлар, ҳайвонлар, қушлар, дарахтларнинг барча-барчаси тириклик ҳаёт занжирида ўз вазифасини бажаришга, униб-ўсишга ҳаракат қилмоқда. Биз эса ўз эҳтиёжларимиз учун уларни қириб юборяпмиз. Экооламнинг олтин мувозанатини сақлаш учун ҳам табиат ҳимояга кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Бугун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциялар ҳамда экопатруль хизматлари фаоллиги ошиб бораётгани ҳам шундан.

Хоразм вилоятида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий инспекциялар, туман (шаҳар) бўлимлари инспекторларининг бу борада ўтказаётган назорат тадбирлари вилоятда қонунбузарликларни аниқлаш, уларга чора кўриш, кези келганда олдини олишга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида улар томонидан жами 397 та текшириш ва тезкор назорат тадбирлари, рейдлар ўтказилгани шундан далолатдир. Хўш, бу тезкор рейдлар натижаси қандай бўлди?

– Ўтказилган рейдларга 2690 нафат соҳа ходимлари жалб қилинди ва январь ойида 77 та, февраль ойида 87 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди, – дейди Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси бошлиғи Сарвар Аҳмедов.

– Назорат тадбирларида экологик қонунчилик талабларини буз­ганлиги учун 271 нафар шахсга нисбатан жами 160 млн. 515 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. Шунингдек, 12 та ҳолатда табиатга етказилган зарарлар бўйича 37 млн. 17 минг сўмлик даъволар қўлланилди (жарима ва зарарларни қоплаш учун 116 млн. 949 минг сўм ундирилди). Бундан ташқари соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида 22 нафар шахсга ёзма кўрсатмалар берилиб, 295 та профилактик суҳбатлар ўтказилди. 6 та ҳолатда маъмурий иш ҳужжатлари тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларига тақдим этилди.

Ҳар қандай қонунбузарликка жазо берилиши, қонунни бузган шахсга эса маъмурий жавобгарлик белгиланишига шубҳа йўқ. Зеро, бу қонун ҳужжатларида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо орамизда шундай инсонлар борки, мумкин бўлмаган ишни қилишга, қонунни гўёки писанд қилмасликка одатланишган. Бундай инсонлар на табиатни, на трикликнинг қадрига етади. Улар учун моддий манфаатлар муҳим ҳолос.

Ана шундай кимсаларнинг табиатга бепарволиги сабаб бугун рейдларда аниқланган 22 та ҳолат дарахтларни кесиш билан боғлиқ. Улар орасида қимматли 4 туп, кам қимматли 6 туп дарахт мавжуд. Яна 12 та ҳолатда дарахтларга шикаст етказилган, аммо тириклиги сақлаб қолинган. Бугун ҳар ерда «Яшил макон», «Яшил йиллик» дея баралла айтиб, миллиардлаб маблағ, минглаб инсонлар вақти, меҳнатини сарфлаб, машаққат билан дарахтлар сонини оширишга интилмоқдамиз. Бу жараёнга бош қўшиб, ҳеч бўлмаса бир туп ниҳолни ерга қадаш ўрнига уларга шикаст етказиш, халқнинг меҳнатига, омонатига хиёнатдир. Афсуски орамизда буни англаб етмаганлар ҳамон топиляпти.

Кундалик турмушимизда, қилаётган ҳар бир ишимизда чиқиндиларга дуч келамиз, қаернидир ифлослантирамиз. Агар барчамиз чиқараётган, тўплаётган чиқиндиларимизни белгиланган жойларга қўйганимизда эди шаҳарлар ҳам, қишлоқлар ҳам нақадар обод бўларди.

Аммо бошимизни яна қуйи эгиб, бунга амал қилмайдиган «фаросатлилар» борлигини айтишга мажбурмиз. Инспекция бошлиғи Сарвар Аҳмедов берган маълумотга кўра, ана шу аниқланган қонунбузарликларнинг 98 таси чиқиндиларни ташлаш билан боғлиқ экан.

Баҳорнинг илк кунида Хоразм вилояти Урганч туманида ўтказилаётган рейд ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Хоразм вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Урганч туманида яшовчи фуқаро томонидан «Ғойбу» қишлоғи «Чўлобод» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Довдон коллекторининг муҳофаза ҳудудидан қум (чая)ни ноқонуний қазиб олганлик ҳолати аниқланди. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми ва 82-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.

Ҳа, бугун рейдлар экологик осойишталикни асраш йўлида юртимизнинг ҳар бир олис ва яқин ҳудудларида давом этмоқда.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар