Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш,
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида чиқинди полигонларини тартибга келтириш, ресурсини ўтаб бўлганларини кўмиш бўйича топшириқ берилган эди.
Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги «Чўлобод» маҳалласи, Ғайбу қишлоғи яқинидаги ўтган асрнинг 80-йилларида ташкил қилинган, бугунги кунда рекултивацияга муҳтож чиқинди полигони анча йиллардан буён яқин атрофдаги манзиллар ҳавосига салбий таъсир кўрсатиб келаётган эди. Бу шу атрофда яшаётган аҳолининг ҳам ҳақли норозилигига сабаб бўлаётганди.
Aлбатта, 40 йил олдин бу полигон аҳоли яшаш жойларидан етарли даража узоқда бўлган. Aммо шаҳар ва қишлоқлар кенгайиши натижасида аҳоли яшаш жойлари полигонга анча яқинлашиб қолган. Aйни пайтда полигондан «Чўлобод» маҳалласигача бўлган масофа атиги 1-1,5 километрни ташкил қилади.
«Чўлобод» маҳалласи аҳолиси томонидан чиқинди полигонидан тарқалаётган бадбўй ҳиддан одамлар азият чекиб, ҳудуднинг санитария ҳолати ёмонлашаётгани юзасидан бир неча бор Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат ҳам этишган.
Шу кунларда аҳолининг мурожаатлари эътиборга олиниб ҳамда давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат экология қўмитаси томонидан Урганч туманидаги мазкур чиқинди полигонини рекултивация қилиш ва кўмиш бошлаб юборилган эди.
Яқинда Хоразм вилояти Урганч туманида бўлиб, ушбу чиқинди полигонини рекултивация қилиш ишлари билан бевосита танишдик. Чиқиндиларни кўмиш жараёни белгиланган талаб ва стандартлар асосида олиб борилиши, бунинг тупроқ ва ер ости сувларига зарар етказмаслиги юзасидан рекултивация ишларини амалга ошираётган мутахассислар билан мулоқот қилдик.
Ҳозирги кунда ушбу чиқинди полигонига 50 дан зиёд техникалар жалб қилинган бўлиб, чиқиндиларни кўмиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Олиб борилаётган ишлар натижасида «Чўлобод» маҳалласида яшовчи фуқаролар учун чиқинди полигонининг зарарли тасири камайиб, экологик ҳолат яхшиланади.
Давлат экология қўмитаси мутасаддилари, «Чўлобод» маҳалласи фаоллари билан биргаликда кўмилган чиқинди полигони устида ва атрофида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, яшил ҳудудлар яратиш бўйича келишиб олдик. Энг муҳими, чиқинди полигони атроф муҳитга, тупроқ ва сувга зарар еткизмайдиган ҳолда рекултивация қилинмоқда.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил