Иқлим      Бош саҳифа

Туберган лоласи

Лоладошлар оиласига кирадиган ушбу ўсимлик Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб, йўқолиш арафасида турган гул ҳисобланади.

Туберган лоласи

Адирларда ва тоғларнинг пастки қисмидаги ола жинсли ва соз тупроқли ёнбағирларда, кўпинча пистазорларда ўсади. Туберган лоласи бўйи 10-30 см. га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўтдир. Пиёзи тухумсимон, диаметри 3-5 см., қобиғи жигарранг ёки қўнғир, ички томони тўрсимон-чалкаш, момиқ тукли. Барглари 3-4 тадан бўлиб, гулига нисбатан узундир. Гуллари якка, йирик, диаметри 6-7 см., қизил, туби қора, оч сариқ, гардишсимон доғли. Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша рангли. Апрель ойида гуллаб, меваси июнь-июль ойларида етилади.

Мазкур лолалар Сурхондарё вилояти Ҳисор тизмасининг Бойсун тоғларида, Сина қишлоғи атрофи ва Тўпаланг дарёси ҳавзасида, Боботоғ ва Кўҳитанг тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Тожикистонда ҳам учрайди. Лола уруғи ҳамда пиёзидан кўпаяди. Аҳоли томонидан гулларнинг кўп миқдорда узиб олиниши ва чорва моллари боқилиши туфайли ўсимлик сони тобора камайиб бормоқда.

ЎзР ФА Ботаника боғида 1955 йилдан буён экиб ўстирилади. Айрим популяциялари Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Табиатдан янги ўсиб турган ерларини қидириб топиш лозим.




Ўхшаш мақолалар

Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

🕔16:04, 27.08.2026 ✔103

Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

Батафсил
Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔132

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔144

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг катта  ўзгариш –  иқтисодий тафаккурда

    Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда

    Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.

    ✔ 103    🕔 16:04, 27.08.2026
  • Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

    Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

    Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

    ✔ 132    🕔 11:37, 20.08.2026
  • Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

    Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

    Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

    ✔ 144    🕔 14:37, 14.08.2026
  • Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

    Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

    ✔ 145    🕔 16:42, 06.08.2026
  • Шўрланиш –  Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Шўрланиш – Сурхондарё тупроғининг жиддий муаммоси

    Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда ерларнинг шўрланиши ва сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши экологик ҳамда ижтимоий жиҳатдан жиддий муаммога айланмоқда.

    ✔ 166    🕔 10:52, 30.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар