Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Билетлар бор, билетлар... Кассада йўқ билетлар!

Олдинлари қишлоғимиз марказида кинотеатр бўларди. У ерда йўқ деганда икки уч ойда қишлоқ аҳлини йиғиб кино ёки концертлар ташкил қилинар, ҳатто қўшни қишлоқлардан ҳам одамлар келиб томоша қилиб кетишарди.

Билетлар бор, билетлар...  Кассада  йўқ билетлар!

Бугун эса юртимизнинг барча жойларида киносаройлар, маданий ҳордиқ чиқариш учун махсус жойлар ташкил этилиб, аҳоли учун хизмат қилмоқда. Ким хоҳласа кинога ёки концертга тушаверади, аввалгидек пала-партишликлардан асар ҳам қолмаган. Бироқ…

Дам олиш куни уйда маза қилиб ҳордиқ чиқараман деб режа қилиб тургандим, акамнинг қўнғироғидан сўнг чуч­варани хом санаганимни билдим. «Менинг вақтим тиғиз эди, яқинда Юлдуз концерт бераркан, ўшанга чипта олиб қўй» деб астойдил тайинлади. Ноилож, концерт саройи томон йўлга тушдим.

Халқлар дўстлиги саройининг чиптахонасига яқинлашмасимдан бир нечта йигитлар «ака чипта керак эмасми?» деб йўлимдан чиқишди. Уларнинг гапига парво қилмасдан касса томон юрдим. Олганга яраша ўртароқ қаторлардан жой олақолай, дея чипта сотувчига мурожаат қилган эдим, ўрта қаторларда умуман жой йўқ, деди узил-кесил. Мендан аввал келганларнинг айтишига қарганда бошқа кунларга ҳам фақат чекка қаторларга билет бор экан. Олд ва ўрта қаторлар сотилиб кетган эмиш.

Нима қилишимни билмасдан ташқарига чиқиб акамга вазиятни тушунтирдим. Бироз ўйланиб турди-да, майли чекка қатор бўлса ҳам бўлаверади, олавер деди. Шу дамда ёнимда тоғни урса талқон қиладиган, гавдали бир йигит пайдо бўлди ва хоҳлаган қаторга билет борлигини ва керак бўлса топиб беришини айтди. Унинг бу гап­ларидан қувониб, бор бўлса нархи қанча деб сўрашимни биламан, нархини эшитиб ҳушим бошимдан учиб кетди. Оғзини тўлдириб фалон пул дейдия. Касса нархидан икки баробардан ҳам зиёд.

Бунча пулга олмаслигимни сезди чоғи, индамасдан ортига қайтди. Бироздан сўнг яна биттаси ёнимда пайдо бўлди. Унга ҳам олмаслигимни айтиб сал нарироққа ўтдим. Тавба, гавдасидан ҳўкиз ҳуркадиган бу йигитларнинг қилаётган ишлари очиқчасига халқни шилиш эмасми? Шунинг ўрнига бориб, ҳалол меҳнат қилиб ризқингни тер, дейдиган одамнинг ўзи йўқ.

Билетларни олиб қўйиб, ке­йин оғзига келган нархни қў­йиб сотишга ким рухсат берган уларга? Уларнинг айтаётган нархларига баъзи бир одамлар бир ой оиласини озиқ овқат билан таъминлайди.

Сал нарироқда ички ишлар ходимлари бепарволарча билет чайқовчиларининг фирибгарлигига жимгина қараб тургани кишини янада ажаблантиради. Айрим билетфурушларнинг ўша ички ишлар ҳодимлари билан суҳбатини эшитиб, улар анча яқин таниш эканини англадим.

Кимдир буларнинг қилаётган ишларини қачондир назоратга олармикин? Билетлар атрофидаги мана шунақа «ўйин»лар ҳақида ёзмаган ОАВ қолмади ҳисоб. Аммо Маданият вазирлиги ҳамон жим.

Вилоятлардан узоқ йўл босиб кассага келган кўпчилик харидорларнинг чипта ололмасдан кўчада турган фирибгарларга дучор бўлаётганини кўриб, қишлоғимдаги эски кунларга қайтгим келиб кетди. Шундай паҳлавон йигитлар оддий халқни шилиш ўрнига бошқа бирор жўяли ишга кириб, юрт учун фойдаси тегса, одамларнинг дуосини олса яхши эмасми?! Буларнинг қилаётган ишларидан халқ рози бўлармикин? Оиласига фарзандларига алдов йўли билан олиб борган луқмаси юқармикин?..

 

Мансурбек ЖАББОРОВ

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар